Тез ёрдам автомобиллари импорт божхона божидан озод қилинди

Тез ёрдам автомобиллари импорт божхона божидан озод қилинди


Жорий йилнинг 30 май куни “Нодавлат тиббиёт ташкилотлари томонидан тез тиббий ёрдам хизматларини кўрсатиш учун қўшимча шарт шароитлар яратиш тўғрисида” Президент қарори (ПҚ-4737-сон) қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, нодавлат тиббиёт ташкилотлари томонидан ўз эҳтиёжлари учун республика ҳудудига олиб кириладиган янги тез тиббий ёрдам автомобиллари (ТИФ ТН коди 8703221010, 8703231930, 8703241010, 8703311010, 8703321910, 8703331910) 2022 йил 1 январгача бўлган муддатга импорт божхона божидан озод қилинди.

Ушбу имтиёз нодавлат тиббиёт ташкилотлари томонидан мазкур қарор эълон қилингунга қадар олиб кирилган “божхона омбори” режимида 6 ойдан кўп турган янги тез тиббий ёрдам автомобилларининг божхона расмийлаштирувида ҳам қўлланилади.

Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, автомобиллардан мақсадсиз фойдаланилган тақдирда, имтиёз берилиши муносабати билан тўланмаган импорт божхона божи суммаси молиявий санкцияларни қўллаган ҳолда Давлат бюджетига ундириб олинади.


Нодирбек Рахимов

Мингбулоқ туман адлия бўлими

бош маслаҳатчиси

Report Page