Тестнинг жавоби
t.me/azizaxontashxodjaeva
Юқорида келтирилган 5 расм хақида тўлиқ таърифлар ушбу постда келтирилган!

1-рақамни танлаганлар учун:
Сиз хотиржам ва ўзига ишонган инсонсиз. Қийинчиликлар ва синовлар сизни синдира олмайди. Хар қандай муаммони мағрур турган холда хал қиласиз. Янги масъулиятли вазифани жасорат ила қабул қиласиз ва иштиёқ билан бажара оласиз. Сабр ила олдингизга қўйган мақсад сари юрасиз ва албатта ниятингизга етасиз. Сиз жасур ва қатъиятли инсонсиз. Сизни камтар ёки қўрқоқ дейиш мушкул, сабаби хар бир ишда ирода кўрсатасиз. Нимани холаётганингизни ва унга қандай эришишни биласиз!

2-рақамни танлаганлар учун:
Сиз янги инсонлар билан онсонгина алоқа қила оладиган, хушчақчақ ва очиқ инсонсиз. Шу билан бирга бироз содда ва бепарво. Шундай бўлсада ўз мақсадингизга қандай эришишни биласиз.
Сиз билан мулоқот қилиш онсон. Барча ёмон нарсаларни юракка яқин олмайсиз ва доим хуш кайфиятда юришга харакат қиласиз. Доим вазиятнинг яхши томонини кўришга одатлангансиз. Аммо... Аммо баъзида шундай бўладики биргина нотўғри сўз сизни қалбингизни чуқур яралаб қўйиши мумкин.

3-рақамни танлаганлар учун:
Сиз камтарин ва уятчан одамсиз. Сиз бирданига дўстлашиб кетадиган инсонлар сирасига кирмайсиз, балки вақт ўтган сари очилиб борасиз. Сиз ўз-ўзидан қарор қабул қилмайсиз ва маълум бир режага қатъий амал қиласиз.
Сиз низоларни севмайиган, кўпроқ инсонларнинг кўнглига қарайдиган, уларнинг хис-туйғуларини хурмат қиладиган инсонсиз. Бошқаларни хурсанд қилиш учун ўзингиздаги барча имкониятларни ишлатиб юборасиз. Аммо бу нарса сизни хафа қилмайди. Баъзида хотиржам бўлиш учун ёлғиз қолишни истайсиз.

4-рақамни танлаганлар учун:
Сиз ўзингизни назорат қилиш борасида мастерсиз. Сизни чалкаштириб юориш, алдаш ёки хайратда қолдириш деярли имконсиз. Сиз юрак билан эмас ақл билан кўпроқ хисоблашасиз. Сиз кўп нарсага эриша олишингизни ишонасиз ва шу сабаб хеч қандай қийинчиликлар сизни қўрқитмайди. Мағрур инсонсиз. Лекин доим бошқаларнинг хис туйғуларини хурмат қиладиган, ғамхўр қалб эгасисиз. Ўз манфаатингизни йўлида бошқаларни хафа қилмайсиз.
Ташқи кўринишингиздан қаттиққулдек кўринишингиз мумкин, аммо ёқимли ва жуда хушмуомала инсонсиз.

5-рақамни танлаганлар учун:
Сиз қатъиятли ва ўз мақсадларига эришадиган мустақил одамсиз. Агар керак бўлса ўзингиз учун тоғни талқон қила оласиз. Сиз ўзингизни шу қадар ишонасизки, бошқалардан ёрдам сўрамайсиз. Хатто ёрдам таклиф қилишса хам қабул қилмайсиз.
Сиз қайсар одамсиз. Кимдур сизни нимагадур ишонтириши жуда қийин.
Янги муносабатлар қўришга унчалик хохишингиз йўқ ва камдан кам одам билан учрашасиз.
Аммо қалбингизни забт этган яқин инсонларга ишонасиз ва улар учун жуда яқин дўст бўла оласиз.
Азизахон Ташходжаеванинг расмий телеграм канали
@azizaxontashxodjaeva