Термиз шаҳар умумтаълим муассасаларида фаолият юритаётган чет тили ўқитувчилари учун семинар-тренинг ўтказилди.

Термиз шаҳар умумтаълим муассасаларида фаолият юритаётган чет тили ўқитувчилари учун семинар-тренинг ўтказилди.



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 19 майдаги “Ўзбекистон Республикасида Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5117-сонли қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 19 майдаги “Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштиришни самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 312-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 8 ноябрь куни Термиз шаҳар «KINGSFORD» ўқув маркази биносида Вазирлар Махкамаси хузуридаги Хорижий тилларни оммалаштириш агентлиги худудий вакили Ш.Рахматов, вилоят халқ таълими бошқармаси чет тили методисти А.Башаева хамда Термиз шаҳар халқ таълими бўлими чет тили методисти Х.Абдурашидова томонидан Термиз шаҳар умумтаълим муассасаларида фаолият юритаётган чет тили ўқитувчилари учун семинар-тренинг ўтказилди. Семинар-тренинг давомида IELTS C1 халқаро сертификатини қўлга киритган тренер ўқитувчи А. Амиров IELTS, CEFR, APTIS, Linguaskill имтихонлари тўғрисида тақдимот олиб бориб ўз тавсияларини бериб ўтдилар хамда чет тили методистлари томонидан миллий ва халқаро сертификатларни қўлга киритиш юзасидан чора-тадбирлар тузилиб , бу борада бир қатор вазифалар белгиланди. Ушбу семинар-тренингди ўтказишдан асосий мақсад, чет тили ўқитувчиларнинг миллий ва халқаро сертификатлаш имтихонларига тайёргарлик холатини яхшилашдан иборат.

Сурхондарё вилояти Халқ таълими бошқармаси Матбуот хизмати

Report Page