Теримчиларни қурол билан қўрқитиб пахта тердирилди сарлавҳаси остида чиқарилган ёлғон хабарга муносабат

Теримчиларни қурол билан қўрқитиб пахта тердирилди сарлавҳаси остида чиқарилган ёлғон хабарга муносабат



Бугунги кунимизни интернетсиз тасаввур этишимиз мушкул. Чунки кундалик ахборотга бўлган эҳтиёжимиз айнан мазкур манба ҳисобига амалга оширилади. Аммо интернет тармоқларида шов-шув кўтаришни мақсад қилган айрим фуқароларнинг ёлғон ахборот тарқатиши минг афсуски, сўнги кунларда кўпайиб бормоқда. Жорий йилнинг 17-октябрида “Навоий канал” телеграм канали орқали Қизилтепа туманидаги пахта дала майдонида сифатсиз хира туширилган фотосурат пайдо бўлди. Ундаги изоҳларга кўра фермер хўжалиги раҳбари фуқароларни қўрқитиб, пахта теришга мажбурламоқда, - дея қуролга ўхшаш предметни ушлаб турган шахс акс этган. Мазкур ҳолатга ойдинлик киритиш мақсадида, туман ИИБ Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш ходимлари томонидан зудлик билан махсус тезкор-профилактик тадбирлар ташкил этилди.

Унда аниқланишича, 2020 йилнинг 10 октябр куни соат тахминан 14:40лар атрофида 36-сонли мактаб-интернатининг ишчи ходимлари Қизилтепа туман "Маликобод" МФЙда жойлашган, “Дурбек-2002” фермер хўжалигида пахта йиғим-теримига чиқишган вақтида, ушбу фермер хўжалиги ишчиси Й.Г теримчиларга  олдин  терилган пахталарнинг ичидан чиқинди чиқганлигини, шу сабабли пахтани тоза теришини айтиб, ушбу ўқитувчилар билан тортишган вақтида 36-сонли мактаб-интернатининг ўқитувчиси Р.Қ “Дурбек 2002” фермер хўжалиги ишчиси Й.Г  қўлида турган темир тарозиси билан биргаликда суратга олиб, ушбу ҳолатни “мактаб-интернат тарбиячиларини фермер қурол ўқталиб мажбурлаб пахта тердирмоқда” дея ижтимоий тармоқнинг “Телеграмм” месенджери орқали “Навоий каналига” чиқарганлиги ҳолати аниқланиб, мазкур холат туман ИИБнинг Ш-2 китобига  қайд этилди. Аслида фермернинг ишчиси қўлида тарози борлиги кейин ойдинлашди. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан туман ИИБ ходимлари томонидан қўшимча текширув ишлари олиб борилмоқда.

Шунингдек, ҳолатга тааллуқли яна бир маълумотни келтириб ўтмоқчимиз. 10-октябр куни ҳафтанинг шанба куни бўлган, пахта теримига борган тарбиячилар ўз хоҳишларига биноан чиқганликларини алоҳида айтиб ўтишди.

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати



Report Page