Тепловози бўлмаган икки вагон фуқаролар уйига бориб урилди, ҳалок бўлганлар ва жароҳатланганлар йўқ!

Тепловози бўлмаган икки вагон фуқаролар уйига бориб урилди, ҳалок бўлганлар ва жароҳатланганлар йўқ!

Ички ишлар вазирлиги

Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида 21 сентябрь куни Фарғона йўли кўчасидан ўтган “Ҳамза” темир йўл бекатининг қўшимча йўлида турган тепловози бўлмаган 5 дона юк вагонлари қаровсиз қолдирилиши ҳамда вагон ғилдираклари остига қўйилган ғилдиракларни ушлаб турувчи мослама тўлиқ қотирилмаганлиги сабабли, икки дона бўш юк вагонлари юриб кетиб, темир йўл изидан чиқиб кетиши натижасида Фарғона йўли 7-тор кўчасидаги уйнинг деворига бориб урилган.

Жароҳат олган фуқаролар йўқ. Суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси

Report Page