Тенг тенги билан... Тўғри!

Тенг тенги билан... Тўғри!


Одамзод нима учун кафтдек ҳовлисига гул экади? Ундан кўра шолғом экса, қозонига тушади-ку.

Одамзод нима учун булбул чах-чахини эшитганда энтикиб кетади? Ундан кўра булбулни шўрвага солиб пиширса, нафсини қондиради-ку.

Одамзод нима учун осмонда чарақлаб ётган юлдузларни кўриб, кўнгли завққа тўлади? Юлдузлар унинг ҳамёнидаги тиллалар эмас-ку.

Одамзод нима учун китоб ўқиётиб, суюкли қаҳрамони ўлиб қолса йиғлайди? Уни ёзувчи “ичидан тўқиб чиқаргани”ни билади-ку?

Одамзод нима учун ўзга юртларга бориб беҳисоб мол-дунё орттирсаю, иттифоқо болалиги кечган кулбаси тушига кириб қолса, туни билан йиғлаб чиқади? Ахир у шоҳона қасрда яшайди-ку.

Одамзод нима учун боласининг бошида алла айтади? Гўдак алла эшитмаса ухламайдими?

Одамзод нима учун неварасини етаклаб неча замон аввал ўтиб кетган бобосининг қабрини зиёрат қилади? Марҳум уларни кўрмайди-ку?!

Гап шундаки, Одамзодни ҳайвонотдан ажратиб турадиган чегара бор. Бу чегаранинг номи МАЪНАВИЯТ деб аталади.

Ўткир Ҳошимов, “Дафтар ҳошиясидаги битиклар”


Улуғ кунларда, аввало, кимнингдир дилини ранжитишни истамаганим ҳаққи-ҳурмати тилнинг икки қаричлигини кўрсатишга имкон яратаётган интернет сайтлари ва ижтимоий тармоқларга ўз фикримни қолдиришга қарор қилдим.

Жаҳон чемпионатига чиқолмаганимизни ёзолмаган “чемпионат”...

Моҳияти ва кўзлаган мақсадидан кўра, Америка киноларидаги казинолардагидек мукофот пулини қайта-қайта такрорлаб жамоатчиликка “60 миллион” сўзларини кўпроқ етказаётган Хабар.уз сайтида мен ҳурмат қиладиган (аслида улар камсонли) бир инсоннинг “Ҳаммага керак маънавият ёхуд “Нима(га) керак маънавият?”дан уққанларим” номли мақоласини мароқ билан ўқидим (Сиз ҳам ўқиб кўринг: https://www.xabar.uz/09b) Сир эмас ва тан олиш керак, ушбу мақола блогер Шукуржон Исломовнинг “блогерлар чемпионати” деб аталувчи бир танловда ўша “60 миллион”нинг бир учига илиниб олиш учун ёзилган блогига муносиб жавоб. Жавоб бўлганда ҳам икки карра – ҳам дунёвий ва диний. Зеро, Ислом маърифатдир. Ҳар нарсага унга таянган кам бўлмас.

Аслида бу “чемпионат” “пичоққа илинадиган” блогерларни аниқлаб бериши керак эди. Нохолис, нопок ниятлар аралашмаса, албатта. Буни эса вақт кўрсатади. Ишонинг, ва кутинг, “чемпионат” якунида мағлубиятга учраган ва учрамаган блогерлар бир-бирининг “гўштини ейди”, аниқроғи мағлублар ғолиблар устидан ва аксинча мағзава ағдаришлар бошланади. Шу боис, фикри ожизимча “чемпионат ҳомийлари” ва “Хабар.узчилар” бу майдонда “веси” борларга ён босишса ажабмас. Тўғри-да, кимга керак ортиқча бош оғриғи ва унинг якунида кейинги чемпионатга ишончсизлик. Албатта, ИМҲО.

Ҳа, эшитдик, Шукуржондан “заказной” блогни ўқидик ҳам. Нимага “буюртма” деб айтилаётганлиги чемпионат якунида, керак бўлса фактлар билан эълон қилинса, ажаб эмас. Ҳозирча аниқ манбалардан аслида гап нимада эканлигини талаб қилмай қўяйлик. Футболда захира бўлганидек, керак бўлар.

Шукурдан ношукрликкача...

Шукуржон масаласига келсак, энди бу алоҳида мавзу. Буюк аждодларимизнинг маънавиятга интилишларини-ю, бугунги ислоҳотларнинг моҳиятини тушунмасдан зиёлиларимизнинг маънавий дунёқарашини бир чақа дейдиган, пул деса еб тугатилган виждони ўрнига сотадиган бошқа вақоси қолмаган мавжудотга маънавиятни унинг алифбосидан бошлаб тушунтириш керакдир, балки.

Шукуржон Исломовни ўқиб, ҳақиқатни излаб чиққан “Симурғ” ҳикояти ёдимга тушди беихтиёр. Билсангиз керак. Навоий ҳазратлари бўйича ўттиз қуш (тариқат йўлидаги соликлар) риёзат чекиш асносида табиатлари софланиб, ўзларидаги Симурғни (Оллоҳнинг зуҳурини), яъни ўзларидаги Илоҳий Ўзликни қайта кашф этадилар. Ажабмас, Шукуржон қачонлардир, аслида маънавият нима(га) кераклигини вақтлар ўтиб билсалар. Лекин, эврика содир бўлганда бу жанобга кеч бўлади.

Мана бу колхоз деганинг учун!

Блогердек “буюк” номга даъвогар Ш.Исломовнинг салкам тўрт варақдаги “қаттиқ уриниши” – нима(га) керак маънавият деган саволига устоз Иргаш Даминовнинг мақоласидаги битта хатбошидан жавоб топдим-ки, уни ўша “чемпионат”нинг бутун бошли блогларига алмашган бўлардим, худди Лутфий ёшгина Навоийнинг бир байтига бутун ижодини алмашмоқчи бўлганидай. Зарбани қаранг:

“Широқни душман қаршисига тўқлик олиб чиққанмиди? Унинг юксак ватанпарварлиги учун манба маънавият эмасмиди? Буюк фақиҳ Аҳмад ибн Ҳанбал унга таклиф этилган лавозимни қабул қилмагани туфайли азобланганида, чингизийларнинг ҳар қанча ваъдасидан, имтиёзларидан юрт учун ўлимни афзал билган Нажмиддин Кубро душман байроғини маҳкам ушлаганча жон бераётганида нимани ўйлади экан? Бош вазирликдан — чексиз имкониятлару имтиёзлардан воз кечиб, озорли, афтодаҳол халққа юзланган Шаҳобуддин Умар Суҳравардий-чи? Бу зот мўғуллар босқинидан ғорат бўлган, еярга, киярга ҳеч вақоси йўқ одамларга маънавиятдан сабоқ берган. Уларни ватанпарварликка, келажакка умидга ўргатган. Ҳа, адашмадингиз. Улар бу зотларни тинглаган. Айтганларига амал қилган. Аллома асос солган суҳравардия каби тариқат аҳлида бир қараш бор: “Тўқ бўлсак Аллоҳга шукур айтамиз. Оч қолганимизда эса сабр қиламиз”. Шунга ўхшаш яна бир фикр бор: “Тўқ ҳолимизда Аллоҳга ҳамд айтиб, очлигимизда шукурда бўламиз”. Энди айтинг-чи, бунга одатланган кўнгил исён қиладими? Бунёдкорлик орзуси билан яшамайдими?”

Жаноб Исломов, умуман, сизни бир томондан тушунаман ҳам. Чунки бу зотларни англаш учун маънавият бўлиши керак. Тушунмадингизми, демак, бу тўғрида ўйлаб кўришингиз лозим.

Хуллас, улуғ зотлар юртида туғилганингизга Ношукур бўлманг Шукуржон! Оҳиста қадам босинг, боболарим ётган тупроқда! Маънавият – бу олтмиш миллион пул эмаслиги, унинг оч ёки тўқ қоринга алоқаси йўқлигини тушунтира олган бўлсак, хурсандман.

Энди мақсадга ўтсак...

Хабар.узда Иргаш Даминовнинг “Ҳаммага керак маънавият ёхуд “Нима(га) керак маънавият?”дан уққанларим” мақоласи эълон қилингандан сўнг, бироз вақт ўтгандан кейин, “Telegram”даги “Хушнудбек.уз” канали тарқатган бир “фикрча” кўнглимни хира қилди. Албатта “шахсий фикри” эди (Мана: https://t.me/xushnudbek/184). Ўқидим ва Иргаш акага қўнғироқ қилдим. Даминов домла негадир эътибор бермадилар, билганлар билади, камтаринлар. Ҳижолат тортдим. Худди “Суюнчи беринг, Сизни “уриб” чиқишибди” дегандай ҳис қилдим ўзимни. “Лекин, сиз жим турсангиз, ўша бир пайтлар илмингизни улашган ўқувчингизга (Даминов домла лицейда Хушнудбекка дарс берганлар, адашмасам) ўзим жавоб қайтараман”, деб ичимда айтдим ва мулоқотимизга якун ясалди.

Хуллас. Ҳамтавоқлари орасида (!) машҳур бўлиш йўлида ўзининг устозига туҳмат қилиш ва масаланинг туб моҳиятига етмасдан иғво тарқатишдан тап тортмаган Хушнубдекнинг бир жумласи менга негадир ёқмади. Унда эса шундай дейилган:

“...Энг қизиғи Эргаш Даминов ўз муносабатини Хабар.уз сайтининг “Telegram”даги манзилига юбориб, ўзини “ҳаваскор блогер” (айнан кўштирноқ билан ёзилган) дея кўрсатибди. Хабар.уз муҳаррири муаллифдан расмий лавозимини маълум қилишни сўраса, рад этибди”.

Биринчидан, Хабар.уз омонатга Хиёнат қилибди. Ўзаро ёзишмаларни учинчи шахсга “форвард” қилиш, “улушингизни оляпсизми, 3 мингли канализда Даминов баҳона маънавиятчиларни бир “чақиб” олинг-чи, Хушнудбек” қабилида “заказной” хабарларни тарқатишни сўраб мурожаат қилиш ўзини ҳурмат қиладиган сайтга, агар рўйхатдан ўтган бўлса ОАВга ярашмайди. Аслида Давлетов.уз каналида бир пайтлар Хабар.узнинг кулгули бир хабаридан скрин берилгани (https://t.me/davletovuz/1826) ўзини “ҳурмат қиладиган” сайтга таниқли эксперт томонидан берилган баҳонинг дастлабкиси эди.

Иккинчидан, мақола сенинг (Хабар.уз) “манфаатларинг”га зид экан, нима қилардинг сайтингга чиқариб? Ёки “иккинчи зарбада белларигача” кирсин шу маънавиятчилар дедингми? Муҳаррир, ўзи чучварани санаганмидингиз?

Учинчидан, Иргаш Даминовнинг айтишларича, шунчаки қайсидир ташкилот номидан эмас, ростдан ҳам ҳаваскор блогер сифатида мақолани юборганлари, сайт муҳаррири иш жойини ёзиш шартлигини 4-5 маротаба уқдиришга урингани боис шунчаки, таҳририят раҳбариятининг лафзи ҳалол деб ўйлаб “Иргаш Даминов” деб беришни сўраган эканлар. Бу билан Иргаш ака иш жойини яширишни мақсад қилмаганликларини, аксинча диний олим ва маънавият фидоийси сифатида Шукуржоннинг блогига ўз шахсий муносабатларини билдириш бўлган. Буни Иргаш ака Даминовнинг шу сўзларидан билдим:

“Аслида мен бу мақоламни қайсидир ташкилот номидан эмас, шунчаки маънавият фидоийси сифатида ёздим, холос. Тўғри, илмий ишим нуқтаи назаридан бу ташкилот ишларида ҳам эксперт сифатида “аралашиб” тураман. Хушнудбекка ўзим ҳам айтсам бўлади, лекин, агар мулоқотда бўлсангиз У кишига етказинг, менинг асосий иш жойим Тошкент ислом институти. Барака топкур, жуда бўлмаса “Гугл”да қидирувга берса чиқарди-ку. Газета ёки китоб ўқийдиганлар ҳам мақолаларим, рисолаларимдан хабардор. Ўқиган билади. Ҳеч қачон тахаллус билан ёзмаганман. Худодан яширмаганимни бандасидан яширишим бефойда эканлигини бир оғиз айтиб қўярсиз”.

Дарвоқе, Хушнудбек мақоладаги фикрларга жўяли муносабат билдирсин эди, ундан кўра, балки ҳурматимиз ошармиди (аслида ҳурмат ошиши учун аввало у бўлиши керак). Ёхуд каналидаги “копи-паст”ларга ўралашиб қолганмикан? Фикр борми? Муносабат билдира оладими? Фақат интернетни титкиламасдан, жавоб қайтарсин. Афтидан ҳар икки томондан “улуш” олиш пайида бўлса керак. Шукуржон эса кўринишидан нонини “ярим”та қиладиганлардан эмас. Хабар.уз берарини берар.

Шахсан менга бу “чемпионат”нинг умуман қизиғи йўқ. Бир сўз билан айтганда, “Чемпионатинггаям, чемпионатингни директоригаям (!)”.

Нималар деяпсан, бетовфуқ овсар! Турқингга бир қарасангчи!

Нима эмиш. “Ниқобни ечинг, ҳурматли маънавиятчи, биз сизни танидик”. Кулгим келди. “Аслида ниқоб кимда? Кимни танидинг, ўзингни қачон танийсан? Уч-тўрт марта телевизорга чиқиб ақллилик қилганинг сенга ҳам ёши, ҳам ақлу фаросати ва энг муҳими, билими улуғ бўлган инсонларга киноя қилиб гапириш ҳуқуқини берганмиди?” дейдиган одам йўқ. Майли, топилар.

Хушнудбек, биламан Сиз мени маънавиятчилардан бири деб ўйласангиз керак. Аслида Сиз ҳам маънавиятчи. Ўз ҳолингизча. Ўз савиянгизча. Андишанинг отини қўрқоқ қўймай туринг, омонатга хиёнат гуноҳи азимлигидан Бехабар Хабар.узчилар ва Сизга мақола муаллифининг муносиб жавоби бўлиши керак. Ҳар ҳолда интиқман.

Келди очилур чоғинг...

Хабар.уз ахборот маконида ўзининг ўрнини “яланиб-ялиниб” топишга уринмоқда. Унинг “тепаси”даги корчалонларининг орзу-умидлари кўп эди. Афсус қўллари “калталик” қилди. Лекин Хушнудбек нимага уринди бу менга қоронғу. Унинг бу хатти-ҳаракати сайловолди фаолликка ўхшаб кетяпти, назаримда. Ҳа айтганча, сайловга ҳам оз қолди. Кейинги йил. Тушундим.

Хулоса.

Аммо Хушнудбекнинг бир фикрига қўшиламан: “Тенг тенги билан...” Бу ҳаётий ҳақиқат. Лекин мен Хушнудбекдан фарқли ўлароқ мақолнинг айнан унга дахлдор давомини ҳам айтаман, ёза оламан: “Тезак қопи билан!”, Хушнудбек, ўрнингизни билиб қўйганингиз маъқул.

Давоми бор бўлиши мумкин (!)...


Фирдавсий



Report Page