Темир йўллари соҳасида рақамлаштириш жараёни

Темир йўллари соҳасида рақамлаштириш жараёни

https://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official


Бугун АОКАда «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бош бошқарма бошлиғи Умидулла Ибрагимов иштирокида ўтказилган брифингда мавзу юзасидан маълумот берилди:

https://t.me/aokamediakontent

✔️ Бугунги кунда барча соҳаларда бўлгани каби рақамли иқтисодиётни ҳам фаол ривожлантириш бўйича комплекс чора-тадбирлар босқичма-босқич амалга ошириб келинмоқда. Мазкур йўналишда темир йўл транспорти ҳамда унинг ривожланиши ҳам замон билан ҳамнафас бўлиб, йўловчи ва юк ташиш ҳамда жамиятнинг операцион жараёнларига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этмоқда.

Жумладан “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамиятида жорий йил 10 ой мобайнида халқаро ривожланган давлатларнинг темир йўл компанияларининг тажрибаси ўрганилган ҳолда ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва ривожлантириш бўйича доимий равишда қатор ишлар олиб борилди.

Бугунги кунда Жамият фаолиятида жорий этилган асосий ахборот тизимлари қуйидагича:

◾️ Ташишларни тезкор бошқариш автоматлаштирилган тизими (АСОУП);

◾️ Ташиш ҳужжатларни қайта ишлаш бўйича ягона интеграциялашган тизими (ЕК ИОДВ);

◾️ Тезкор ишларни назорат қилиш интеграциялашган тизими (ДИСКОР);

◾️ “Экспресс-3” жойларни электрон чипталарни брон қилиш ва йўловчилар ташишни бошқариш автоматлаштирилган тизими.

Булардан ташқари бир неча ёрдамчи ахборот тизимлар мавжуд: SCADA – электртаъминот объектларини бошқариш тизими, “Гермес” – электрон ҳужжат алмашинуви тизими, “АРМ Кадры”, яъни персонални бошқариш ахборот тизими, қатор автоматлаштирилган иш жойлари ва бошқалар.

Магистрал алоқа тармоғини рақамлаштириш темир йўлнинг асосий йўналишларда 60 фоизгача етди. Маълумотлар узатиш тезлигини секундига 1,25 Гбитгача ошириш учун оптик-толали линиялар асосида корпоратив маълумотлар узатиш тармоғи яратилган.

Электрон чипталарни харид қилиш ахборот тизимининг янги версияси ва мобил иловалари 2019 йилда фойдаланишга топширилган бўлсада ўтган давр мобайнида доимий такомиллаштириш ишлари олиб борилмоқда. Янги тизимнинг афзаллиги шундаки, поездларга электрон тарзда рўйхатдан ўтиш, ишлатилмаган электрон чипталарни онлайн тарзда қайтариш имконияти мавжудлиги.

Ҳозирги кунда электрон чипталар улуши 40% гача етди. Бунинг сабаблари – тизимнинг мижозларга яратилган қулайликлар, чипта сотиш жараёнининг шаффофлиги, бюрократик тўсиқлар бартараф қилингалиги ҳамда электрон чипталар қоғоз шаклидаги чипталардан 6 минг сўмдан – 17 минг сўмгача арзонроқлигидадир, халқаро электрон тўлов тизимларидан фойдаланиш имконияти (Master Card, Visa, PayPal ва бошқалар), халқаро “страйп” тизими билан интеграция қилинганлиги ва бошқа қулайликлардир.

Жорий йил сентябрь ойида йўловчилар учун яна бир қулайлик яратилди, яъни ишлатилмаган электрон чипта тизимга онлайн тарзда қайтарилганида мижозларга 100% маблағи пластик картасига қайтарилиши йўлга қўйилди. Шу билан бирга бугунги кунда мутахассисларимиз томонидан, поездга ҳамрох бўлиб чиққан йўловчиларнинг жинси кўрсатиладиган модули ишлаб чиқиш жараёнида.

Шунингдек, “Узбекистон темир йўллари” акциядорлик жамиятининг расмий веб-сайтда қуйидаги интерактив хизматлар мавжуд:

🔹 “Афросиёб” онлайн рейслари. Бунда ҳаракат жадвалига мувофиқлиги тўғрисида маълумот билан танишиш мумкин;

🔹 онлайн режимда йўловчи поездларнинг ҳаракат жадвали;

🔹 вагон ва контейнерларни қидириш телеграм-боти ва ҳ.к.

Ҳозирги кунда “Ягона дарча” тамойили асосида юк эгаларига юк ташиш хизматларини электрон тарзда тақдим этишга қаратилган автоматлаштирилган ахборот тизимини яратилмоқда. 20 апрелдан бошлаб тизим фойдаланишга топширилган бўлиб, расмий веб сайтнинг алоҳида саҳифасида
(https://e-nakl.railway.uz/) жойлаштирилган. Барча темир йўл станцияларининг бошлиқлари, юк ғазначиси ва юк қабул қилувчи, режа тасдиқлайдиган бўлим хамда “Ўзтемирйўлҳисоб” УК минтақавий филиалларининг мутахассислари тизимга уланган. Хозирги кунда 2000 дан ортиқ йирик корхоналар тизимдан фойдаланмоқда. Тизим хукумат тарафидан тасдиқланган тармоқ жадвалида ўрнатилган муддатларда бажарилиб келмоқда.

✔️ Шу билан бирга жараёнларни рақамлаштириш бўйича қуйидаги ишлар олиб борилмоқда:

◾️ Локомотив ва махсус автомашиналарни ҳаракатини GPS/ГЛОНАСС каби сунъий йўлдош орқали мониторинг ахборот тизими яратилди. Мазкур тизим локомотив ва автомашиналарни эксплуатация қилиш харажатларини камайтириш, ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш хамда темир йўлнинг операцион фаолиятининг салоҳиятини оширишга қаратилган. Шу билан бирга мавжуд рефрижератор секциялари ахборот тизимига уланмоқда ва улардан ташиладиган юкларни харорат сақлаш режими, сарфланган ёқилғи хамда вагонлар ҳаракатланиши тўғрисидаги маълумотларни марказдаги серверга узатилади. Бу ўз навбатида Ўзбекистонда етиштирилиб ва экспорт қилинаётган полиз маҳсулотларини янада сифатли ва ўз вақтида манзилларига етказишни таъминлайди;

◾️ “Келес” халқаро чегара пунктидаги темир йўл станциясида вагонлар оғирлигини тўхтатмасдан аниқлаш сунъий интеллект асосида жамиятнинг дастурчилари тарафидан яратилган ахборот тизими ўрнатилган. Лойиҳанинг асосий мақсади – поездлар ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш хамда хаддан ташқари юк ортилишини олдини олиш. Бир йил давомида Ўзбекистон Республикаси худудига 300,0 мингга яқин импорт ва транзит юк вагонлари киради. 2021 йилнинг ўзида юк ҳужжатида кўрсатилмаган ортиқча ортилган юклар мавжудлиги бир неча мартта аниқланган. Ушбу ахборот тизими Давлат божхона қумитаси билан биргаликда бошқа чегара бекатларига ўрнатилиши режалаштирилган бўлиб амалга оширилмоқда;

◾️ Йўловчи поездларда йўловичларга қўшимча мультимедиа хизматлар кўрсатиш учун махсус Интранет портал яратилди ва 4-та юқори тезликда ҳаракатланувчи “Афросиёб” поездларига ўрнатилмоқда. Мазкур портал қўшни давлатларда ва интернет мавжуд бўлмаган худудларда йўловчиларга мусиқа, фильм, клиплар тинглаш ва кўриш, электрон китоблар ўқиш, янгиликлардан хабардор бўлиш, республиканинг туризм салоҳияти билан танишиш хамда поезддаги вагон-ресторанидан таомларни танлаб ва буюртма бериш каби хизмат кўрсатишга имконият яратади;

◾️ Вокзаллар ва чиптахоналарда бепул Wi-Fi ҳудудлар ташкил қилинди;

◾️ Вагон ва контейнер рақамларини ақлли видеокузатув орқали аниқлашга мўлжалланган жамиятнинг дастурчилари тарафидан яратилган интеллектуал ахборот тизими жорий қилинди. Ушбу лойиҳа юк вагонлар темир йўл шахобчаларида меъёридан ортиқ туриб қолишини ҳисоб-китоб қилинишини автоматлаштиришга қаратилган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йилнинг 5 октябрдаги ПФ-6079-сон Фармонига асосан “Рақамли Ўзбекистон – 2030” стратегияси доирасида 2020-2024 йилларда “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамиятини рақамли трансформация қилишга қаратилган 14 та лойиҳа белгиланган. Бугунги кунда 14 та лойихадан 8 таси тўлиқ бажарилган бўлиб, 6 таси эса амалга оширилиш босқичида.

Рақамлаштириш соҳасидаги асосий истиқболли вазифалар хусусида ҳам тўхталиб ўтсак. Улар қуйидагича:

🔹 2022 йил май ойига қадар темир йўл поездлари локомотивлари ҳаракатини назорат қилиш ва машинистни юзага келиши мумкин бўлган хавфлар ҳақида ўз вақтида хабардор қилиш учун сунъий интеллект тизимини тажриба режимида жорий этиш;

🔹 2022 йилнинг декабрига қадар поездлар ҳаракатини мониторинг қилишнинг онлайн тизимини яратиш;

🔹 2022 йил декабрга қадар “Ягона дарча” тамойили асосида юкларни ташиш бўйича хизматларнинг ахборот тизимининг босқичма-босқич қўшимча модулларини яратиш;

🔹 Мавжуд электрон чипталарини сотиш автоматлаштирилган тизимини янада такомиллаштириш;

🔹 Дата-марказни такомиллаштириш ёки лизинг асосида мейнфреймларни сотиб олиш масаласини хал қилиш;

🔹 Оптик толали алоқа линияларини қуриш лойиҳаларини давом эттириш;

🔹 Ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш ва ахборот хавфсизлигини таъминлаш бўйича жамият мутахассисларининг малакасини ошириш;

✔️ 2022 йил охирига қадар 3 та янги лойиҳани амалга ошириш яъни:

◾️ сунъий интеллектдан фойдаланилган холда меъёрдан ортиқ ортилган юк вагонлар аниқлаш ахборот тизимини барча станцияларга жорий қилиш;

◾️ “Авианавигация” тизимининг аналогиясида [Рейлвэй навигейшн] (“Railway Navigation”) йўловчи поездлар ҳаракатланиши фуқаролар томонидан онлайн кузатиш имконини берувчи ахборот тизимини яратиш;

◾️ электрон чипталар сотиш ахборот тизимининг шаҳар атрофи поездларига онлайн чипта сотиш модулини яратиш.

Report Page