«Темир дафтар»даги оилаларга имтиёзли кредитга икки бошдан қўй берилди

«Темир дафтар»даги оилаларга имтиёзли кредитга икки бошдан қўй берилди

http://qoshtepa.uz/

Ҳеч кимга сир эмас, сўнгги пайтларда «темир дафтар», ўзини ўзи банд қилиш, камбағалликни қисқартириш ҳақида бот-бот гапириляпти. Бу бежизга эмас. Истаймизми-йўқми пандемия шароитида аҳоли бандлигини таъминлаш кун тартибидаги асосий масалага айланиб улгурди.

Бу борада Қўштепа туманида салмоқли ишлар амалга оширилмоқда.

Коронавирус пандемияси даврида аҳолининг кам таъминланган қисмини ижтимоий қўллаб-қувватлаш, камбағалликни камайтириш, борасидаги президент фармон ва қарорларининг бажарилиши юзасидан ҳам туманда муайян ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, эҳтиёжманд оилаларни камбағалликдан чиқариш мақсадида туман ҳокими, 1-сектор раҳбари И.В.Новиковнинг ташаббуси билан сектор штаби "темир дафтари"га киритилган 25 та оилага "Агробанк" туман филиали томонидан имтиёзли кредит асосида 2 бошдан қўй берилиб, уларнинг бандлиги таъминланди.

Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Бизни кузатиб боринг:

http://qoshtepa.uz/

https://t.me/qoshtepatumanhokimligi