Телеграм мессенжерида тарқалган видеотасвир юзасидан

Телеграм мессенжерида тарқалган видеотасвир юзасидан

Ички ишлар вазирлиги

16 январь куни Телеграм мессенжеридаги айрим каналларда Амударё туманида Психиатр қабулига келган ёши тахминан 40-45 лар да бўлган фуқаро поликлиника биносининг иккинчи қаватидан ўзини ташламоқчи бўлганлиги ҳақидаги видеолар тарқалган эди.

Аниқланишича, шу куни соат тахминан 08:30 ларда Қорақалпоғистон Республикаси, Амударё тумани «Қиличбой» овул фуқаролар йиғинида яшовчи фуқаро профилактика инспектори лейтенант А.Юлдошевга телефон орқали мурожаат қилиб, унда акаси Қ.Э.нинг руҳий касаллиги қўзғигани сабабли ўзига пичоқ урмоқчи бўлаётганини маълум қилган.

ИИВ Ахборот хизмати

Профилактика инспектори А.Юлдошев чақирилган манзилга етиб борганида, ҳақиқатдан ҳам, фуқаро Қ.Э. ўз уйида ошхона пичоғини ўзига урмоқчилигини айтиб бақир-чақир қилаётганига гувоҳ бўлган ва фуқарони тинчлантириб, уни қўлидаги пичоқни олиб қўйган ва тегишли ҳужжатлар расмийлаштириш учун уни руҳий касалликлар шифохонасига олиб борган.

Туман марказий шифохонасининг иккинчи қаватида ушлаб турилган вақтида фуқаро Қ.Э. қочиш ниятида иккинчи қават деразасини ошиб ўтиб пастга сакрамоқчи бўлган вақтида профилактика инспекторлари А.Юлдошев ва М.Дусенбаев уни ушлаб қолган.

Фуқаро Қ.Э. шу куннинг ўзида куни Нукус шаҳридаги руҳий-асаб касалликлар шифохонасига ётқизилган.

ИИВ Ахборот хизмати