Телефон сотиб олаётганда нималарга аҳамият бериш керак?

Телефон сотиб олаётганда нималарга аҳамият бериш керак?

Savol_borda_admin

Жавоб:

— Аҳамият бериш керак бўлган энг муҳим параметрлар қуйидагилар:

1) Батарея сиғими

✅ Бу параметер телефон қуввати қанча вақтга етишини кўрсатувчи асосий параметр ҳисобланади. Батарея сиғими миллиампер соат ларда ўлчанади (mAh). Ўртача телефонлар сиғими 1700 mAh дан бошланади ва 5000 mAh гача етиши мумкин. Бундан юқорилари ҳам бўлиши мумкин.


2) Операцион тизим

✅ Асосан иккита операцион тизим кенг тарқалган. Булар андроид ва iOS. Уларнинг ҳар бири ўзининг афзалликларига эга(бу бошқа мавзу).


3) Процессор параметрлари

✅ Бу параметрлар ядролар сони ва процессор частотаси. Ядролар сони телефоннинг бир вақтда бир нечта амаллар бажариш қобилиятини кўрсатса, частота унинг шу амалларни қанчалик тез бажаришини кўрсатади. Ядролар сони ўртача 4 та бўлади. Бундан катталари ҳам бор. Частота эса камида 1,84 Ghz ( Гига Герц) бўлиши керак.

4) Оператив хотира

✅ Бу телефоннинг бир нечта иловалар билан бир вақтда ишлаш қобилиятини кўрсатади. Одатда кундалик вазифалар учун 2 GB оператив хотира етарли. Агар сиз оғирроқ иловалар билан ишлайдиган фойдаланувчи бўлсангиз, масалан турли ўйинлар ўйнасангиз, 4 GB оператив хотирага эга телефон олганингиз маъқул.


5) Экран ўлчами

✅ Кўп кино кўрадиган ёки ўйин ўйнайдиган бўлсангиз катта экранли телефонлар қулай. Агар кўпроқ ижтимоий тармоқлардан фойдалансангиз, кичикроқ экарнли телефонлар афзал. Бунда хабарларни бир қўлда териб юбориш ҳам мумкин бўлади. Шуни эсдан чиқармаслик керакки, катта экран кўп қувват истеъмол қилади.


6) Ташқи хотира

✅ Бу нарса телефонингизнинг ички хотирасига қўшимча равишда, ташқи флаш хотирада қанча маълумот сақлай олишингизни кўрсатади. Одатда телефонларнинг ташқи хотирани кўтариш қобиляти 8 GB дан 200 GB гача бўлади. Бундан юқорилари ҳам бўлиши мумкин.


7) Симсиз алоқа (WiFi ёки Уланиш нуқтаси)

✅ Бу телефоннинг бошқа қурилмалар билан боғланишини таъминлайди.

8) USB файл ўтказиш

✅ Бунинг USB 2.0 ва USB 3.0 турлари мавжуд. Бу телефондан компьютерга файллар қанчалик тез ўтишини кўрсатади. USB 3.0 нинг тезлиги УСБ 2.0 дан катта. Бунда бир минут ичида бир неча Гигабайт маълумотни ўтказса бўлади.


9) Интернет алоқаси

✅ Бу ҳозирда энг муҳим параметрлардан бири ҳисобланади. Интернетга боғланишнинг 3G, H(+), 4G LTE каби турлари мавжуд. Ҳозирда 5G ҳам пайдо бўлган. Қанча юқори бўлса, интернетга бўғланиш тезлиги ҳам юқори бўлади.


10) Камера

✅ Агар сиз учун расм ва видеога олиш муҳим бўлса, яхшироқ камерали телефон олишингиз керак. Камераларнинг асосий параметри бу Мегапиксели ҳисобланади. У қанча катта бўлса, тасвир шунча тиниқ бўлади. Солиштириш учун айтадиган бўлсак, А4 (лист) қоғозга чиқариладиган расм учун 5 MP камера етарли. Элонлар доскаси учун эса 40 MP ли камера керак.


📌 Барча параметрларни текширувчи илова: AIDA64

Савол йўллаш учун:

@Savol_borda_bot

Телеграм канал:

👉 @Savol_borda

Report Page