Техника хавфсизлигига риоя қилмаслик оқибати

Техника хавфсизлигига риоя қилмаслик оқибати

Ички ишлар вазирлиги

Жорий йилнинг 17 июнь куни Самарқанд вилоятининг Пахтачи туманидан ўтувчи автомагистраль йўлининг 127-км.да Ипак йўли маҳалласида яшовчи 31 ёшли Б.М. бошқарувидаги “МАN” русумли юк автомашинасига солярка ёқилғисини қуяётган вақтида ёнғин содир бўлган. 

Кўрилган чоралар натижасида ёнғин ўчирилган. Оқибатда юк автомашинасининг олд кузови, мотор қисми ва олд томон ғилдираклари ёниб зарар кўрган ҳамда ёнғин ўчириш вақтида ҳайдовчи Б.М. ва унинг 23 ёшли йўловчиси ҳам куйиш жароҳати олиб касалхонага ётқизилган. Суриштирув ишлари олиб борилмоқда. 

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси

Report Page