Техника хавфсизлиги қоидаларини бузган ҳайдовчига чора кўрилди

Техника хавфсизлиги қоидаларини бузган ҳайдовчига чора кўрилди

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати

Бугун ижтимоий тармоқларда ўзининг "инновацион" ғояси билан "машҳур" бўлган 60 882 КАА давлат рақамли автобус зудлик билан жарима майдонига олиб кирилиб, хайдовчининг қилган иши бўйича суриштирув ишлари олиб борилмоқда! Ҳайдовчи А. Ашуровнинг айтишича у ўзига бириктирилган “Шахрихон йўловчи Транс” МЧЖ корхонасига тегишли Isuzu автобусида Андижон шаҳар 1-йўналишда Навоий шоҳ кўчаси бўйлаб ҳаракатланиб кетаётган пайтда газ ёқилғиси тугаб ўчиб қолган. Шундан сўнг ҳайдовчи машинани ёқилғи қуйиш шахобчасигача олиб бориш мақсадида атрофдаги хонадонларнинг бирига кириб, маиший газ баллонини илтимос қилиб олиб чиққан ва ўзбошимчалик билан автобусга улаган! Газ баллонини бўшатиб бўлгач, ҳаракатни давом эттирган. Ўша пайтда автобусда бўлган йўловчилар тушириб юборилган. Расмдаги аёллар газ балонининг эгалари эканлигини иддао қилмоқда! Ушбу масала юзасидан Андижон вилояти транспорт бошқармаси бошлиғи шахсан воқеа жойига чиқиб ўрганиш ўтказди ва вилоят ЙҲХБ билан тегишли чоралар кўрилди! Ушбу масала юзасидан профилактик тадбирлар ўтказиш бўйича топшириқлар берилди!



Report Page