Техник носозлик сабаб автомашинада чақнаш юз берди

Техник носозлик сабаб автомашинада чақнаш юз берди

Ички ишлар вазирлиги

Қашқадарё вилоятининг Миришкор туманида шу йил 5 октябрь куни фуқаро Ж.Д. бошқарувидаги “УАЗ” русумли автомашинасида Миришкор тумани ҳудудида жойлашган магистрал газ қувурини таъмирлаш учун бориб, автомашинасини ўт олдираётганида автомашинанинг пропан газ қувуридан сизиб чиқиб салон ва олд капотига тўпланиб қолган газ, ҳаво аралашмаси туфайли чақнаган. атижада автомашина тўлиқ ёниб зарар кўрган. Ж.Д. эса куйиш жароҳатлари билан касалхонага ётқизилган. Суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар, ҳамиша хушёр бўлинг! Агар сизнинг автомашинангизни газ балони билан жиҳозланган бўлса, унинг техник созлигини доимо назорат қилинг, бу орқали ўзингиз ва яқинларингиз хавфсилигини таъминлаган бўласиз. Сафарингиз бехатар бўлсин!

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси

Report Page