Вилоятда коронавирус хавфи сезилгудек бўлса, тегишли хизматлар бунга тайёрми?

Вилоятда коронавирус хавфи сезилгудек бўлса, тегишли хизматлар бунга тайёрми?


Кашкадарё вилоят ФВБ Ахборот хизмати

Кашкадарё вилоят ФВБ Ахборот хизмати маълумот беришича, Қашқадарё вилоятида коронавирус касаллигига чалинган беморлар аниқлангани йўқ. Бу ҳақда мутахассислар томонидан Нишон тумани “Қарши-Керкичи” чегара-божхона постида бўлиб ўтган “янги турдаги коронавирус инфекциясини вилоят ҳудудига кириб келиши ва тарқалишини олдини олишда Фавқулодда вазиятлар давлат қуйи тизими органлари, куч-воситаларининг ҳамкорликдаги ҳаракатлари” мавзусида кўргазмали махсус-тактик ўқув машқи жараёнида айтиб ўтилди.

Кашкадарё вилоят ФВБ Ахборот хизмати

Гарчи ташвишга сабаб бўлмасада мазкур ўқув машқининг асосий мақсад ва вазифалари этиб, вилоят Фавқулодда вазиятлар давлат қуйи тизимларига кирувчи тегишли хизматлар органларининг янги типдаги коронавирус инфекциясининг кириб келиши ва вилоят бўйлаб тарқалишини олдини олиш тадбирларини самарали ташкил этиш ва амалга ошириш бўйича билимларини чуқурлаштириш ва амалий кўникмаларини мустаҳкамлаш, жалб этиладиган куч ва воситаларнинг ҳамкорликдаги ҳаракатларини мувофиқлаштириш, шунингдек, тиббиёт ходимларининг шахсий масъулиятини янада ошириш кабилар белгиланди.

Кашкадарё вилоят ФВБ Ахборот хизмати

Дастлаб чегара-божхона постидаги санитария-назорат пункти ходимлари томонидан тепловизор (пирометр) ёрдамида иситмаси кўтарилган йўловчининг (шартли бемор) аниқланиши ва бу беморнинг коронавирус инфекцияси билан зарарланган бўлиши мумкинлигини инобатга олиб, тегишли хизматлар билан ҳамкорликда беморнинг обсерватор касалхонага олиб келиниб кузатувга олиниши ва шу бемор билан контактда бўлган беморларнинг кузатувда сақланиши тегишли хизматлар томонидан амалий тарзда бажарилди.

Кашкадарё вилоят ФВБ Ахборот хизмати

Шунингдек, ўқув машқ давомида ҳозирги кунда дунё бўйлаб тарқалаётган янги турдаги коронавирус инфекцияси ва бу инфекция билан боғлиқ дунёдаги ва вилоятимиздаги ҳолат тўғрисида қисқача маълумот берилди ҳамда бу вируснинг вилоятимиз ҳудудига кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш борасида олиб борилиши керак бўлган тадбирлар, вирус билан боғлиқ касалланишлар содир бўлганда ФВДқТ га кирувчи тегишли хизматларнинг ҳамкорликдаги ҳаракатлари тўғрисида назарий маълумотлар, мавзуга доир видеороликлар намойиш қилинди ва иштирокчилар томонидан берилган саволларга жавоблар берилди.

Тадбирда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармасидан 10 нафар ходим 2 та техника, вилоят Божхона бошқармасидан 12 нафар ходим, чегара-божхона пости санитар-назорат пунктининг 8 нафар ходими, Соғлиқни сақлаш бошқармасидан 32 нафар ва ходим 3 та техника, вилоят ва Нишон туман Санитария-эпидемиологик осойишталик марказидан 14 нафар ходим 2 та техника иштирок этди.

Кашкадарё вилоят ФВБ Ахборот хизмати

Ўтказилган кўргазмали махсус тактик ўқув машқига жами 76 нафар ходим, 86 нафар тингловчилар (назарий қисмда) ва 7 та махсус техника жалб қилинди.

Ўтказилган махсус-тактик ўқув машқи якуни бўйича ФВДқТ га кирувчи тегишли хизматлар янги турдаги коронавирус инфекциясини вилоят ҳудудига кириб келиши ва тарқалишини олдини олишда ҳамкорликда ҳаракат қилишга “Тайёр” деб баҳоланди.



Report Page