Тегишли ҳужжатларсиз автомашинани бошқарган коллеж ўқувчиси ички ишлар ходимни уриб юборди

Тегишли ҳужжатларсиз автомашинани бошқарган коллеж ўқувчиси ички ишлар ходимни уриб юборди

Ички ишлар вазирлиги

Шу йилнинг 2 январь куни Тошкент вилоятининг Қибрай туманида яшовчи Агротадбиркор касб-ҳунар коллежи юқори курс ўқувчиси Ш.А. тегишли ҳужжатларсиз “Спарк” русумли автомашинани Улуғ-йўл кўчасида ҳайдаб, пиёда кетаётган вилоят ички ишлар ходимини уриб юборган.
Натижада ходим “бош мия очиқ жароҳати ва2-3 даражали кома ҳолати” ташхиси билан касалхонага ётқизилган.Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.  

 Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси

Report Page