Тажриба алмашинуви-муҳим жараён. Ҳалқаро ҳамкорлик ривожланмоқда.

Тажриба алмашинуви-муҳим жараён. Ҳалқаро ҳамкорлик ривожланмоқда.



✅ Жорий йилнинг 7 декабр куни Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги фаолияти билан яқиндан танишган ҳамкор "Бутунроссия ўсимликлар карантини маркази" федерал давлат бюджет ташкилоти (ФГБУ "BНИИКР") вакилларидан иборат делегация Самарқанд вилоят Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси хусусан, фитосанитария лабораторияси фаолияти ҳамда Ўсимликлар карантини ва ҳимояси назорати ўтказиш маскани фаолияти хусусан, импорт қилинаётган маҳсулотлардан лаборатория учун намуна олиш жараёнлари билан яқиндан танишиш учун Самарқандга йўл олишди.



Делегация бошқарманинг ҳар бир бўлим иш фаолияти билан яқиндан танишди. Масалан, ички карантин соҳасига оид бўлган e-fito дала назорати мониторинги, tt.biznesvakil.uz электрон тизимига ўз вақтида маълумотларни киритиб боришнинг амалга оширилиши, ташқи карантин фаолиятида эса олиб борилаётган ишлар юзасидан масалан, экспорт қилинаётган маҳсулотларни текшириш жараёнлари ҳамда уларга Халқаро сертификатларни расмийлаштириш бўйича ва ташқи карантин соҳасига оид бўлган бошқа маълумотлар билан танишишди.


✅ Кейинги босқичда аккредитациядан ўтган фитосанитар лабораторияга эътибор қаратилди.

Унда россиялик мутахассислар лабораториянинг замонавий жиҳозланганлиги ва иш жараёни талаб даражасида эканлигига алоҳида эътибор қаратишиб, унда лабораторияга зарарланган намуналарни олиб келиниши ҳамда этомологик экспертиза, фитопатологик герборлогик экспертиза ўтказиш жараёнлари, хусусан, ҳашорат ва касалликларни лаборатория шароитида тезкор индентификация қилиш, ўта хавфли зарарли организмларни белгиланган усуллардан фойдаланган ҳолатда аниқлаш, доимий коллекция қилиш ва классик усуллардан фойдаланиб иш жараёнларидан кўргазмали намуналар кўрсатилди. “Бермен” усулидан фойдаланган ҳолатда нематодаларни аниқлаш ҳамда элиза тестларининг қандай амалга оширилиши ҳақида фикр алмашинди.

Лаборатория жиҳозларини стерилизация ва утилизация қилиш жараёни замонавий ускуналардан фойдаланилаётганига ҳам эътибор қаратилди.

✅ Бундан ташқари, лаборатория реактивларини сақланиш ҳолатлари, амалга оширилган иш юзасидан расмийлаштирилган ҳужжатлар сақланаётган хона яъни, архив хонаси ҳам назардан четда қолмади.


✅ Қишлоқ хўжалик маҳсулотларини зараркунанда ва касалликлардан ҳимоялаш мақсадида фаолият юритаётган башорат бўлими ходимлари олиб бораётган ишлар юзасидан қизиқишиб, мутахассисларимиз билан ҳамсуҳбат бўлишди.

Меҳмонларимиз бошқарма фаолияти билан тўлиқ танишиб бўлгач навқирон Самарқанднинг тарихий обидалари сари йўл олишди.


Маълумот учун ❗️❗️❗️ 2018-йилда Ўсимликлар карантини давлат инспексияси ҳамда Россия Федерациясининг (ФГБУ "BНИИКР") Бутунроссия ўсимликлар карантини илмий-тадқиқот институти ўртасида ҳамкорлик келишуви имзоланган эди. Келишувга асосан икки ташкилот ўртасида фитосанитар хавфсизликни таъминлаш, жумладан, Ўзбекистон ва Россия илмий-тадқиқот доираларининг тажриба алмашинувини ривожлантириш масаласида истиқболли келишувга эришилди ва ушбу йўналишда самарали ҳамкорлик йўлга қўйилган эди.



Самарқанд вилоят Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси ахборот хизмати


Каналга қўшилинг 👇👇


https://t.me/Samkarantin


🌐 https://www.instagram.com/samkarantin99?r=nametag


🌐 https://www.facebook.com/profile.php?id=100073345246541


🌐 https://youtube.com/channel/UCeMdD5Tkf193unqC6ShdWА



Report Page