Тавҳид тушунчаси:

Тавҳид тушунчаси:



Тавҳид тушунчаси:

Инсон “Ла илаҳа иллаллоҳ, Муҳаммадур Расулуллоҳ!” дейиши ҳамда унинг

маъносини тасдиқ этиши билан имонли бўлган ва ислом динига кирган бўлади.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ла илаҳа иллаллоҳ, Муҳаммадур

Расулуллоҳ” деган инсон жаннатга киришини башорат берганлар.

مَنْ كَانَ آخِرُ كَلاَمِهِ لاَ إِلَهَ إِلاَّ اللَّهُ دَخَلَ الْجَنَّةَ

“Кимнинг охирги сўзи “Ла илаҳа иллаллоҳ” бўлса, жаннатга киради”. (Абу Довуд, 3/3118).


مَنْ مَاتَ وَ هُوَ يَعْلَمُ أَنَّهُ لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ دَخَلَ الْجَنَّةَ

“Кимки Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқлигини билиб вафот этса, жаннатга киради”. (Муслим, 1/26).

 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Исломга кирган бирор инсонга:

“Тавҳид иккига бўлинади. Сен улуҳият тавҳидига имон келтирмагунингча

мусулмон бўла олмайсан”, демаганлар. Бунга ҳатто бир сўз билан бўлса ҳам

ишора қилмаганлар. Қолаверса салафи солиҳинларнинг ҳам бирортаси

тавҳидни бу каби тақсим қилгани маълум эмас.бу тақсимотнинг бирор маъноси

ҳам йўқ. Чунки ҳақ Илоҳ бу ҳақ Роббдир, ботил Илоҳ эса ботил Роббдир. Фақат

Робб бўлган Зотгина ибодатга ва илоҳликка муносибдир. Зеро, зарар ҳам, фойда

ҳам бера олмайди деб эътиқод қилиб, сўнг унга ибодат қилишда ҳеч қандай

маъно йўқдир.

Бу тақсимот ақида бобидаги бидъат ишлардандир. Агар ушбу тақсимот

далиллар ила қувватланган шаръий тақсимот бўлганида эътирозимиз бўлмасди.

Зеро, ушбу тақсимотнинг на Қуръондан, на Суннатдан ва на салафи

солиҳларнинг сўзларидан далили бор. 

Рубубият ва улуҳият тавҳиди орасида ўзаро лозимлик мавжуд. Аллоҳнинг

рубубиятини исбот этишдан бевосита унинг илоҳлигини исбот этиш ҳам ўз-

ўзидан келиб чиқади. Инсонларнинг Аллоҳдан ўзга Роббилари бўлмаганидан

кейин Ундан ўзга илоҳлари ҳам йўқдир.

رَّبُّ السَّمَاوَاتِ وَالْأَرْضِ وَمَا بَيْنَهُمَا فَاعْبُدْهُ وَاصْطَبِرْ لِعِبَادَتِهِ ۚ هَلْ تَعْلَمُ لَهُ سَمِيًّا ‏

“(У) осмонлар, Ер ва уларнинг орасидаги бор нарсаларнинг мураббийсидир. Бас, Унга ибодат қилинг ва ибодатига тоқатли бўлинг!”. (Марям сураси 65-оят).

Ушбу оятда Аллоҳнинг рубубияти зикр этилиб, сўнг унга ибодат қилишга амр

этилмоқда. Чунки, биз У зотни фойда ва зарар измида бўлган Робб деб эътиқод

қилмасак, ибодат қилишда маъно бўлмайди. 

وَإِذْ أَخَذَ رَبُّكَ مِن بَنِي آدَمَ مِن ظُهُورِهِمْ ذُرِّيَّتَهُمْ وَأَشْهَدَهُمْ عَلَىٰ أَنفُسِهِمْ أَلَسْتُ بِرَبِّكُمْ ۖ قَالُوا بَلَىٰ ۛ شَهِدْنَا ۛ أَن تَقُولُوا يَوْمَ الْقِيَامَةِ إِنَّا كُنَّا عَنْ هَٰذَا غَافِلِينَ

“Раббингиз Одам ўғилларининг беллари дан (пушти камарларидан) зурриётларини (руҳларини) чиқариб олиб, уларни ўзларига гувоҳ қилиб туриб: «Мен Раббингиз эмасманми?» (деди). (Улар): «Йўғ-е! (Раббимизсан!) Гувоҳлик бердик» , – дедилар. Қиёмат куни: «Биз бундан ғофил (бехабар) эдик”. (Аъроф сураси 172-оят). 

Агар улар айтганидек имон келтириш учун рубубият тавҳиди кифоя

қилмаганида эди “Мен Раббингиз эмасманми?” дея мисоқ олиш тўғри бўлмас

эди. Балки “Мен Илоҳингиз эмасманми?” дейиш лозим бўлар эди.

Шунингдек, қабрдаги савол-жавобда ҳам икки фаришта қабрга қўйилган

инсондан “Роббинг ким” деб сўрашади. Агар рубубият ва улуҳият тавҳиди бир-

бирини лозим тутмаганида эди, фаришталарнинг ушбу саволи нотўғри бўлар

эди. Балки улар “Илоҳинг ким?” дея сўрашлари лозим бўлар эди.

Қолаверса Қуръони каримда жуда кўплаб оятлар борки, ушбу оятлар

мушрикларда рубубият тавҳиди бўлмаганини баён қилади.

وَلَا يَأْمُرَكُمْ أَن تَتَّخِذُوا الْمَلَائِكَةَ وَالنَّبِيِّينَ أَرْبَابًا ۗ أَيَأْمُرُكُم بِالْكُفْرِ بَعْدَ إِذْ أَنتُم مُّسْلِمُونَ

“(Ўша пайғамбар) сизларга фаришталар ва пайғамбарларни маъбуд қилиб олишингизни ҳам буюрмайди”. (Оли Имрон сураси 80-оят).

Ушбу оят мушриклар наздида Робблар кўп бўлганига далолат қилади. Қуръони

карим мушрикларнинг фаришталарни Робб тутганини очиқ айтмоқда. Шунга

қарамай баъзилар мушрикларда рубубият тавҳиди бўлган, уларнинг Роббиси

ягона бўлган, фақатгина улуҳият тавҳидида ширк келтиришган дейдиганлар

ҳам топилади.

Юсуф алайҳиссалом ҳам ҳибсдаги шерикларини тавҳидга даъват қила туриб шундай деди:

يَا صَاحِبَيِ السِّجْنِ أَأَرْبَابٌ مُّتَفَرِّقُونَ خَيْرٌ أَمِ اللَّهُ الْوَاحِدُ الْقَهَّارُ



“Эй икки ҳамзиндонларим! Турли-туман «Робблар» яхшими ёки ягона ва ғолиб Аллоҳми?”. (Юсуф сураси 39-оят).

Юсуф алайҳиссалом шерикларини фақатгина рубубият тавҳидига чақирдилар.

Чунки Юсуф алайҳиссалом наздида рубубият тавҳиди улуҳият тавҳидидан

бошқа нарса эмас эди. Наҳот рубубият тавҳиди кифоя қилмайди дейдиганлар

тавҳидни Юсуф алайҳиссаломдан ҳам яхши билсалар?!

وَجَعَلُوا لِلَّهِ مِمَّا ذَرَأَ مِنَ الْحَرْثِ وَالْأَنْعَامِ نَصِيبًا فَقَالُوا هَٰذَا لِلَّهِ بِزَعْمِهِمْ وَهَٰذَا لِشُرَكَائِنَا ۖ فَمَا كَانَ لِشُرَكَائِهِمْ فَلَا يَصِلُ إِلَى اللَّهِ ۖ وَمَا كَانَ لِلَّهِ فَهُوَ يَصِلُ إِلَىٰ شُرَكَائِهِمْ ۗ سَاءَ مَا يَحْكُمُونَ

“(Мушриклар У) яратган экин ва чорвалардан Аллоҳга улуш ажратиб(ўз ақидалари бўйича): «Бу Аллоҳ учун, буниси шерик (бут)ларимиз учун», – дейдилар . Бас, бутлари учун бўлгани Аллоҳга етиб бормайди. Аллоҳ учун бўлгани шерик (бут)ларига «етиб» боради. Қилган ҳукмлари нақадар ёмон!”. (Анъом сураси 136-оят).

Ушбу оятда мушриклар энг кичик ва ҳақир ишларда ҳам бут-санамларини

Аллоҳдан муқаддам қўймоқдалар. Агар уларнинг қалбида Аллоҳнинг улуғлиги

ўша тошлардан камроқ бўлмаганида оятда келганидек бут-санамларини

Аллоҳдан устун қўймаган бўлар эдилар. Қандай қилиб мана шулар рубубият

тавҳидига иқрор бўлишлари мумкин?!

وَلَا تَسُبُّوا الَّذِينَ يَدْعُونَ مِن دُونِ اللَّهِ فَيَسُبُّوا اللَّهَ عَدْوًا بِغَيْرِ عِلْمٍ ۗ

“Аллоҳдан ўзгага сиғинадиганлар (бутлари)ни сўкмангиз! Акс ҳолда, улар ҳаддан ошиб, билмасдан Аллоҳни сўкиб юборадилар”. (Анъом сураси 108-оят).

Ушбу оятда мўминларни Макка мушриклари ибодат қиладиган бут-санамларни

ҳақорат қилишдан қаттиқ қайтармоқда. Чунки ушбу ҳақорат сўзи

бутпарастларнинг ғазабини келтиради. Зеро улар бут-санамларни фойда ва

зарар келтиришга қодир илоҳлар деб эътиқод қиладилар. Натижада ғазаб

қилиб Аллоҳ таолони ҳақорат қиладилар. Агар улар ҳақиқатда ўзлари

айтганларидаек бут-санамларга фақатгина Аллоҳга яқинлаштиришлари учун

ибодат қилганларида эди интиқом олиш учун Аллоҳ таолони ҳақорат қилмаган

бўлар эдилар. Ушбу оятдан маълум бўладики, улар наздида Аллоҳ таоло бут-

санамлардан пастроқдир. Энди савол туғилади, Аллоҳни ҳақорат

қиладиганларда рубубият тавҳиди бўлиши мумкинми?!

Мусулмонлар қонига беписанд бўлишда тавҳиднинг ушбу тақсимоти таъсири

Тавҳиднинг ушбу тақсимоти натижасида мусулмонларга мушрикларнинг

сифати ёпиштирилиши ҳамда уларга мушриклар ҳукмини жорий қилиниши

келиб чиқади. Бунинг сабаби улар баъзи мусулмонлар ичида мушриклар каби

махлуқотлардан фойда бериш ва зарарни даф этишни талаб қиладиганлари бор

деб ўйлайдилар. “Улар рубубият борасида муваҳҳиддирлар, бироқ улуҳият

тавҳиди борасида ширкка тушадилар”, дейдилар. Мана шу фикр эгалари бу йўл

орқали кўп жиҳатдан мусулмонларни такфир қилишга кириб борадилар. Улар

айтадиларки: “Анбиёлар билан васила қилувчилар, улардан шафоат

сўровчилар, қийинчилик пайтларида уларга нидо қилувчилар уларга ибодат

қилувчилардир ҳисобланади ҳамда улар бут-санамларга, фаришталарга, Исо

масиҳга ибодат қилувчилар билан бир хил кофир бўладилар”, дейдилар. Улар

қабрларни зиёрат қилувчилар, авлиёларни васила қилувчилар Аллоҳ таолодан

ўзгаси қодир бўла олмайдиган ишларни қабр ва авлиёлардан талаб

қилаяптилар деб уларни кофирга чиқарадилар. Ҳатто баъзилари:

“Бундайларнинг куфри бут-санамга ибодат қилувчиларнинг куфридан ҳам

баттарроқдир” деди. Агар мусулмонларга куфр туҳмати ёпиштирилса, бундан

уларнинг қонлари, моллари ва обрўлари ҳалол экани келиб чиқади.

Уларнинг ушбу туҳматларига қуйидагича жавоб берилади:

Рубубият ва улуҳият тавҳиди орасида фарқ бор дейилган тақдирда ҳам васила

улуҳият тавҳидига зид келмайди. Зеро, Васила луғат жиҳатидан ҳам, шаръий

жиҳатдан ҳам ва урфий жиҳатдан ҳам ҳеч қандай ибодат эмас. Бирон-бир кимса

солиҳлар билан васила қилиш ибодатдир деб айтмаган. Расулуллоҳ соллаллоҳу

алайҳи васаллам ҳам бизга бунинг ширк эканини хабарини бермаганлар. Агар

бу иш ибодат бўлганида ёки ибодатга ўхшаш иш бўлганида эди тирик билан

ҳам, ўлик билан ҳам васила қилиш жоиз бўлмаган бўлар эди. Агар улардан

бирлари: “Аллоҳ таоло бизга жон томиримиздан ҳам яқиндир, биз ўртада

воситачига муҳтож эмасмиз”, деса, биз унга айтамизки, сиз бир нарсани

ёдингизда тутиб, кўп нарсани унутиб қўйибсиз, сизнинг бу фикрингиздан барча

сабаблар ва воситаларни тарк қилиш лозимлиги келиб чиқади, ваҳоланки

олам Аллоҳ таоло томонидан сабаблар ва воситалар ҳикмати асосига барпо

қилингандир”, деймиз. Яна ушбу фикрга кўра инсон қиёмат куни ҳам шафоат

талаб қилмаслиги лозим бўлиб қолади, ваҳоланки қиёмат кунида шафоатнинг

ҳақлиги динда ўз-ўзидан маълум нарсалардандир. Ушбу фикрга кўра шафоатга

ҳам эҳтиёж бўлмаслиги керак, чунки Аллоҳ таоло воситачига муҳтож эмас, зеро

Аллоҳ таоло воситачидан ҳам яқиндир. 

Ушбу фикр тўғри дейилса, у ҳолда Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳунинг ҳам

хато қилганлари келиб чиқади. У зот: “Аллоҳим, биз сенга Набийимиз

соллаллоҳу алайҳи васалламни васила қилиб ёмғир сўрар эдик. Энди биз

Сенга Пайғамбаримизнинг амакисини васила қилиб ёмғир сураймиз, бас, бизга

ёмгир бергин”, деган эдилар. Умуман олганда ушбу фикрга кўра сабаблар ва

воситалар эшиги батамом ёпилиши лозим бўлади. Бу эса илоҳий суннатга

хилофдир. Чунки ушбу оламларнинг барчаси Аллоҳ таоло томонидан сабаблар

ва воситалар устига қурилгандир. Уларнинг ўзлари ушбу фикрига кўра барча

сабаблар ва воситаларни тарк этишлари лозим бўлади. Ваҳоланки улар мана шу

сабаб ва воситаларга энг кўп боғланган инсонлардир.

Report Page