#Ташриф

Бугун, туманимизга Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг 1-ўринбосари Валиев Бахриддин ташриф буюрди. Туман ҳокими Ускенбай Атемов ва сектор раҳбарлари билан биргаликда саноат йуналишидаги инвестиция лойихалари билан танишилди. Жумладан, “AZIYA TASHKENT TEXTILE” МЧЖ ишлаб чиқариш корхонасининг иш жараёнини кўздан кечирилиб, муоммо ва таклифлари ўрганилди, тегишли вазирлик идораларга муоммоларни бартараф этиш юзасидан йўл ҳариталарни ишлаб чиқиш масалалари юзасидан топшириқлар берилди.

Кейинги манзил, “EURO GLOBAL INVEST” МЧЖ корхонасида бўлди. Ушбу корхонанинг тўлиқ қувватда қайта ишга тушириш масаласи ўрганилиб, манзилли тавсиялар берилди.


Шунингдек, “Т.Г.Хван” МФЙ 5лигининг иш фаолияти ва МФЙ даги жиноятчиликни олдини олиш борасида олиб борилаётган ишлар ўрганилди.


Ташриф давомида, “Участка нозири” музейи, “Т.Г.Хван” музейи ва тумандаги стол теннис мажмуаси билан танишилди.



✍🏻Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
👉🏻Каналга уланиш: https://t.me/yuqorichirchiq_hokimiyat