“Tashkent City” ҳудудида бўлган ходиса бўйича расмий маълумот

“Tashkent City” ҳудудида бўлган ходиса бўйича расмий маълумот

Tashkent City IBC

Platforma.uz интернет ҳамда телеграм ижтимоий тармоқларида 2021 йил 4 март куни “Tashkent city” ҳудудида булган ходиса, яъни “2021 йилнинг 16 феврал куни кечки соат 22:30да шу ерда ишловчи Иззатилла Ф. (И.Ф.) исмли фуқарога Умид А. (У.А.) ва яна бошқалар томонидан ўта оғир даражада тан жароҳати” етказилганлиги хақида мақола жойлаштирилган эди.

Ушбу холат  юзасидан   “Tashkent city” ХИМ Дирекцияси расмий маълумот сифатида қуйидагиларни маълум қилади.

Ҳақиқатдан ҳам 2021 йилнинг 16 феврал куни, кечки соат тахминан 22:30 ларда “Tashkent city” ХИМ боғининг  ишчилари  И.Ф. ва У.А. иш вақти тугагандан сўнг ўзаро гап талашиб жанжаллашиб қолган ва У.А. жахил устида И.Ф.га тан жарохат етказган. Бу ҳолат юз берган вақтда У.А нинг атрофида ундан бошқа ҳеч ким  бўлмаган. Икковлари ўртасида ўзаро келиб чиқган жанжални боғ ҳудудида ишловчи бошқа ишчилар ҳам кўрмаган. Жанжалли ҳолат сўнг улар ўзаро келишиб “Tashkent city” ХИМ боғи маъмуриятига хабар бермасдан иш вақти тугаганлиги сабабли боғ ҳудудидан чиқиб кетган. Ушбу ҳолатларни 2021 йил 17 февралда И.Ф.нинг ота-онаси боғ маъмуриятига мурожаат қилгандан сўнг ҳудудда ўрнатилган видео кузатув камера ёзувлари орқали аниқланган.

“Tashkent city” ХИМ боғи маъмуриятига юқоридаги келтирилган холат юзасидан ички ишлар ходимлари томонидан маълумот сураб мурожаат қилинган ва “Tashkent city” ХИМ Дирекцияси тегишли материалларни ички ишлар ходимларига такдим этган.

Мазкур ҳолат юзасидан И.Ф нинг оила аъзолари бугунги кунда Ички ишлар органларига мурожаат қилган ва қонунда белгиланган тартибда ички ишлар ходимлари томонидан Жиноят кодексининг тегишли моддасига асосан иш қўзғатилиб тергов харакатлари олиб борилмоқда.

 “Tashkent city” ХИМ Дирекцияси асоссиз хабарлар тарқатилишини олдини олишни сўраб қолади.

Report Page