«Tashkent Book Fest-2022» кўргазма-ярмарка доирасидаги танловниннг ғолиб ва совриндорлари
https://t.me/aoka_uz“TASHKENT BOOK FEST-2022” Ҳайъат аъзолари томонидан кўргазма-ярмаркаси доирасида ўтказилган “ЭНГ ЯХШИ КИТОБ” кўрик-танловининг ғолиблари рўйхати: (жами 5 номинация ва 1 та Гран-при)

1️⃣ Энг яхши “Адабий-бадиий нашр”:
I-ДАРАЖАЛИ ДИПЛОМ — “Академнашр” нашриёти (Ўзбекистон) ёзувчи Назар Эшонқулнинг 2 жилдлик “Сайланма” китоби учун;
II-ДАРАЖАЛИ ДИПЛОМ — “Книжый клуб АЛМАТЫ» нашриёти (Қозоғистон) Александр Бекнинг “Волокаламское шоссе” китоби учун;
III-ДАРАЖАЛИ ДИПЛОМ — «Шарқ» нашриёти (Ўзбекистон) Шотурсин Шомақсудовнинг “Кенг уйнинг келинчаги “ китоби учун.
2️⃣ Энг яхши «Болалар адабиёти»:
I-ДАРАЖАЛИ ДИПЛОМ — “Вятка” нашриёти (Россия) Тамара Копаневанинг “Вяткое далёко” китоби учун;
II-ДАРАЖАЛИ ДИПЛОМ — “Ниҳол” нашриёти (Ўзбекистон) Болалар учун расмли ва қирқма суратли панорамали эртак китоблар серияси учун;
III-ДАРАЖАЛИ ДИПЛОМ — “Фолиант” нашриёти (Қозоғистон) Рох Урбанякнинг “ Хранитель бумажных птиц.Откуда берутся истории” китоби учун.
3️⃣ Энг яхши «Илмий-оммабоп нашр”:
I-ДАРАЖАЛИ ДИПЛОМ — “Ўзбекистон” нашриёт -матбаа ижодий уйи (Ўзбекистон) Абу Райҳон Берунийнинг 7-жилддан иборат Сайланма асарлар тўплами учун;
II-ДАРАЖАЛИ ДИПЛОМ — «Замин» нашриёти (Ўзбекистон) Ўзбек, рус ҳамда инглиз тилларида илк маротаба нашр этилган «Ўбекистон Миллий спорт турлари ва халқ ўйинлари» китоби учун;
III-ДАРАЖАЛИ ДИПЛОМ — «Народная асвета» нашриёти (Беларусь) Ирина Токареванинг «Энциклопедия юного ученого» китоби учун;
4️⃣ Тарихий мавзудаги энг яхши нашр:
I-ДАРАЖАЛИ ДИПЛОМ — “Янги аср авлоди” нашриёти (Ўзбекистон) Набижон Боқийнинг «Қизил тошбўрон» номли китоби учун;
II-ДАРАЖАЛИ ДИПЛОМ — Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг “Адабиёт” нашриёти (Ўзбекистон) Луқмон Бўрихоннинг “Имом Мотуридий” китоби учун;
III-ДАРАЖАЛИ ДИПЛОМ — “Инфо капитал груп” нашриёти (Ўзбекистон) Турғун Файзиевнинг “Темурийлар шажараси” китоби учун.
5️⃣ Энг яхши бадиий-безакли нашр:
I-ДАРАЖАЛИ ДИПЛОМ — “Замон пресс” нашриёт уйи (Ўзбекистон) “Алишер Навоий асарлари XV-XVI аср китобат санъати дурдоналарида“ китоби учун;
II-ДАРАЖАЛИ ДИПЛОМ — “Беларуская навука” нашриёт уйи (Беларусь) О.Лобачевская,З.Зиминанинг “Белорусский народый костюм» китоби учун.
III-ДАРАЖАЛИ ДИПЛОМ — “Саҳҳоф “ нашриёти (Ўзбекистон) Бахшилло Жумаевнинг “Зардўзлик санъати” китоби учун.
✔️ Танловининг Бош соврини — Гран-при:
“Манас” ҳамда Ч.Айтматов Миллий Академиясига (Қирғизистон) — “Манас”ни дунёга танитганлар” номли китоблар серияси ҳамда ноширлик соҳасида эришган юксак натижалари учун.
✔️ Қўшимча номинациялар:
1. Энг яхши диний-маърифий нашр — «Ҳилол-нашр” нашриёти (Ўзбекистон) Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг “Нубувват ва Рисолат” китоби учун;
2. Ноширлик соҳасини ривожлантиришдаги халқаро ҳамкорлик учун:
● Туркия Республикасининг Маданият ва туризм вазирлиги қошидаги Кутубхоналар ва нашриётлар агентлиги (Туркия) — Нашриёт-матбаа, китоб савдоси ҳамда кутубхоналар фаолияти соҳасида Ўзбекистон билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш юзасидан олиб бораётган кенг кўламли фаолияти учун;
● Россия китоб уюшмаси (Россия) — Нашриёт-матбаа, китоб савдоси ҳамда кутубхоналар фаолияти соҳасида Ўзбекистон билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш юзасидан олиб бораётган кенг кўламли фаолияти учун;
3. Энг яхши кўргазма стенди учун — “Ўзбекистон” нашриёт-матбаа ижодий уйи (Ўзбекистон) — Кўргазма стендининг оригинал ечими ва унда китобларни ўқувчилар оммасига креатив тарзда тарғиб этгани учун.
4. Йилнинг энг яхши ноширлик лойиҳаси — “Академнашр” нашриёти (Ўзбекистон) — Ёш итеъдодларни вўллаб-қувватлашга қаратилган “Излам” ноширлик лойиҳаси учун.