Ташаббусли бюджет жараёнларида таъмирланган ички йўллар тўғрисида маълумот

Ташаббусли бюджет жараёнларида таъмирланган ички йўллар тўғрисида маълумот

MoliyaPress

Хабарингиз бор, 2021 йилда ўтказилган ташаббусли бюджет жараёни давомида фуқаролар томонидан жами 41 мингдан ортиқ таклифлар келиб тушди ва ушбу таклифларга 1,1 млндан ортиқ фуқаролар ўз овозларини бердилар. Натижада мамлакат бўйлаб қарийб 1600 та таклифлар ғолиб деб топилди ҳамда ушбу таклифларни молиялаштириш учун “Фуқаролар ташаббуси жамғармаси” маблағлари хисобидан жами 407,1 млрд сўм йўналтирилди.

Ғолиб деб топилган таклифларнинг аксарият қисми яъни,

400 га яқин (жами таклифларга нисбатан 26 фоизи) айнан ички йўлларни таъмирлаш билан боғлиқ муаммоларни ўзида акс эттирган. Йил якунларига кўра ғолиб деб топилган таклифлар доирасида ҳудудларда қарийб 300 км ички йўллар ва пиёдалар йўлаклари таъмирланган.

Жумладан, биргина Қашқадарё вилоятининг ўзида 46 та таклиф доирасида 13,1 млрд сўмдан ортиқ маблағлар йўналтирилиб, натижада 37,8 км йўлларда таъмирлаш ишлари олиб борилган. Шундан, қарийб 28 км да йўллар асфальт қоплама билан қопланган бўлса, 10 км га яқин тупроқли йўлларга шағал ётқизилган.

Қуйида ҳудудлар кесимида мамлакатимиз бўйлаб таъмирланган ички йўллар тўғрисида маълумот билан танишишингиз мумкин:

Эслатиб ўтамиз, жорий йилда Ташаббусли бюджет жараёнлари икки маротаба – феврал ҳамда июл ойларида ўтказилиши режалаштирилган бўлиб, ушбу тадбирлар доирасида 1,5 трлн сўмдан ортиқ маблағлар фуқароларнинг фикри асосида йўналтирилади. Ташаббус кўрсатинг, бюджет маблағларини сарфланишида ўз ҳиссангизни қўшинг.


Молия вазирлиги

Ахборот хизмати


Report Page