“Ташаббусли бюджет” лойиҳасининг 2022 йилдаги 1- мавсумида Нурафшон шаҳар 73-умумий ўрта таълим мактаби "ғолиб" деб топилди.

Фуқаролар томонидан таклифлар 1 февралдан 22 февралгача қабул қилинган бўлиб, ташаббуслар ҳудуддаги ишчи гуруҳлар томонидан кўриб чиқилгач, овоз бериш жараёни 5 мартдан 2 апрелгача давом этди.

Ҳудудидаги муаммоларга бефарқ бўлмаган аҳолимиз ҳам бюджетни тақсимлаш жараёнларида фаол иштирок этиб, ўз таклифлари билан қатнашдилар. Вилоят миққиёсида ва жами 504 76 та овоз йиғилиб, улар орасидан 2 225 та таклиф овоз бериш жараёнларида қатнашди. 223 таси ғолиб деб топилиб, фуқаролар ташаббуси жамғармаси ҳисобидан 111 миллиард 83 миллион сўм ажратилди.

Фуқаролар ўзи истиқомат қилаётган ҳудудлардаги мавжуд муаммоларни ҳал этиш бўйича Нурафшон шаҳар Дегантепа маҳалласи фуқаролари томонидан билдирилган фикрлар энг кўп овоз тўплаш имконини берди.

Шаҳримиздаги 73-умумий ўрта таълим мактабини таъмирлаш ва моддий-техника базасини ривожлантиришга 450 млн. ажратилиб мазкур маблағлар ҳисобидан таъмирланишга йўналтирилди.


Шунингдек, жамоатчилик фикри асосида маблағларнинг асосий қисми — 50 фоизи таъмирталаб йўлларни таъмирлашга сарф этилади. Маҳалладаги ички йўлларни таъмирлаш, ичимлик суви ва оқава тизимини яхшилашга йўналтирилади.


Куни кеча Нурафшон шаҳар Дегантепа маҳалласидаги 73-умумий ўрта таълим мактабида фуқаролар, мактаб маъмурияти, шаҳар молия бўлими ҳодимлари билан учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда аҳоли ва мактаб рахбарияти давлатимиз томонидан олиб борилаётган оқилона сиёсати, вилоят ва шаҳар ҳокимлигига ўз миннатдорчиликларини билдиришди. Тадбирда мактаб ўқувчилари томонидан намоиш этилган концерт дастурлари тадбирга ўзгача зафқ бағишлади.

— Фуқароларнинг жамиятимиз учун ҳудудлардаги хайрли ва долзарб масалаларни ҳал этишга қаратилган ташаббусларини қўллаб-қувватлашда бу каби лойиҳалар ўз самарасини бермоқда, – дейди шаҳар молия бўлими бошлиғи ўринбосари М.Мирюсупов.
@Nurafshonpressa