Ташаббускор бюджет элчиси

Ташаббускор бюджет элчиси

@eduuz
moliyapress

Азиз талаба, Азиз ташаббускор бюджетчи!

 Эслатиб ўтамиз, “Опен Будгет” (“Очиқ бюджет”) лойиҳаси 2 асосий босқичда (февраль–март ва август–сентябрь) амалга оширилади.

 Сизда ушбу дастур доирасида “Ташаббускор бюджет элчиси” бўлиш имконияти мавжуд. Ўзингиз яшаб турган ҳудудда ташаббусингизни илгари суринг, яқинларингизни овоз беришга чорланг ва совринлар ғолибига айланинг!

 Ҳаммаси жуда оддий:

 1 қадам: “Очиқ бюджет” ахборот порталида рўйхатдан ўтинг ва ўз ташаббусингизни қолдиринг (касбни ифодаловчи устунда талаба эканлигингизни кўрсатишни унутманг).

 2 қадам: Танлов бошланганидан сўнг, турли ижтимоий тармоқларда ташаббусингизни оммалаштириш ва фуқаролар, яқинларингиз, дўстларингиз ўртасида овоз тўплашингиз зарур.

 3 қадам: Танлов якунида ТОП 50 ЛОЙИҲА танлаб олинади. Энг кўп овоз ва лайк тўплаган иштирокчи ғолиб деб топилади.

 Ғолибларга:

 1–5 ўринга – Ноутбук

 6-15 ўринга – Планшет

16-25 ўринга – Электрон китоб қурилмаси (Киндле)

26-36 ўринга – “Ақлли” соат

 37-50 ўринга – Қулоқчин топширилади.

 Танловда ғолиб бўлган 50 нафар энг яхши иштирокчи “Ташаббускор бюджет элчиси” деб эълон қилинади ва Молия вазирлигида амалиёт ўташ имкониятини қўлга киритади. Улар учун молия тизимининг етакчи мутахассислари томонидан ўқув тренинглари ўтказилади.

 Шошилинг, рўйхатдан ўтинг, ҳудудингизда мавжуд муаммони ҳал этинг ва ажойиб совринларга эга бўлиш имконини бой берманг!

Манба

Report Page