Ташқи ёзув ва реклама баннерлари ўрганилиб огоҳлантириш хатлари берилди.
Нурафшон шаҳар ҳудудида фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари, савдо нуқталари пешлавҳалари Ўзбекистон Республикасининг “Давлат тили ҳақида”ги Қонуни ва Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 февралдаги “Ташқи реклама бозорини тартибга солиш тўғрисида”ги 104-сон қарори талабларига мувофиқлиги ўрганилди.

Ишчи гуруҳ раҳбари Нурафшон шаҳар ҳокимининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши бўйича маслаҳатчиси И.Зиёев ҳамда бошқа идора ходимлари иштирокида ўтказилган ўрганишлар давомида тадбиркорларга юқоридаги қонун ва қарор талаблари тушунтирилди.

Ўзбекистон Республикасининг “Давлат тили ҳақида”ги Қонуни ва Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 февралдаги “Ташқи реклама бозорини тартибга солиш тўғрисида”ги 104-сон Қарори талабларига зид келувчи реклама ва пешлавҳалар олиб ташланиб Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 178 1–моддасига асосан фуқаролар ва мансабдор шахслар томонидан ваколатли давлат органининг реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг бузилишини тугатиш ҳақидаги кўрсатмасини ўз муддатида бажармаганлик ёки ташқи рекламани жойлаштириш тартибига риоя қилмаганлик суд тартибида маъмурий жавобгарликка сабаб бўлиши тўғрисида огоҳлантиришлар берилди.





Ўрганишлар давом этмоқда.
Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa