Тартибга чақирган ички ишлар органлари ходимига тан жароҳат етказди

Тартибга чақирган ички ишлар органлари ходимига тан жароҳат етказди

Ички ишлар вазирлиги

Тошкент вилоятининг Паркент туманида 2018 йил 27 декабрь куни Паркент тумани ИИБ профилактика инспектори хизмат вақти ва хизмат кийимида бўлган М.Ч. чақирув асосида “Навдак” МФЙда яшовчи М.С.нинг уйига борган вақтида уй эгаси Мажбурий ижро бюросининг Тошкент вилояти Паркент тумани ходими К.Д. билан ўзаро жанжаллашаётганлиги сабабли уни тартибга чақириб, маҳалла фуқаролар йиғини идорасига олиб бормоқчи бўлганида М.С. ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларига бўйсунмай, боши билан уни юзига уриб жароҳат етказган.
Натижада ходимга касалхонада тиббий ёрдам кўрсатилган. М.С. эса қўлга олиниб, ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда. 

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси

Report Page