Танловни ўтказиш босқичлари ва шартлари

Танловни ўтказиш босқичлари ва шартлари


Танлов қуйидаги 3 босқичда бўлиб ўтади:

1. Туман босқичи – 17–25 ноябрь кунлари.

Бунда иншолар ҳар бир туман(шаҳар)да махсус телеграм боти орқали қабул қилинади. Махсус ботлар туман адлия бўлимлари орқали эълон қилинади.

Номзодлар иншоларни адлия бўлимига келган ҳолда топширишлари ҳам мумкин.

Шунга кўра, иншолар 3 иш куни давомида баҳоланиб, ғолиб иштирокчилар (3 нафар) аниқланади ҳамда уларнинг иншолари 29 ноябргача вилоят адлия бошқармаларига юборилади.

2. Вилоят босқичида ҳар бир туман (шаҳар)дан юборилган иншолар ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳоланиб, натижалар жорий йил 1 декабргача эълон қилинади ҳамда ҳар бир ҳудуддан 3 нафар ғолиб навбатдаги босқичга йўлланма олади.

3. Республика босқичи 4 декабрь куни соат 15:00 да бошланади.

Бунда номзодлар адлия бошқармаларидан видеоконференцалоқа орқали иштирок этади. Мазкур босқичда иштирокчиларга иншо мавзуси ўша вақтда эълон қилинади.

Эслатма! Танловга топширилган иншолар мавзу ва техник талабларга мувофиқ, кўчирилмаган бўлиши, 500 та сўздан ортиқ бўлмаслиги лозим. Иншо қўлда ёки компьютерда ёзилиши мумкин.

Иншоларни баҳолашда мазмундорлик ва мавзуга ёндашишда мустақил фикрнинг устунлиги, мавзуни ёритишдаги ўзига хослик, бадиий ифодавийлик, имловий-услубий хатолардан холилиги инобатга олинади.

Report Page