#Танловга
#ПўлканхонликАМИРҚУЛ ПЎЛКАН ШЕЪРИЯТИДА
ИНСОНИЙ ФАЗИЛАТЛАРНИНГ
УЛУҒЛАНИШИ
Амирқул Пўлкан шеърияти инсон қалбининг нозик кечинмалари, ҳаёт ва табиатнинг мафтункор олами моҳиятини фалсафий мушоҳада қилиши билан ажралиб туради.
Унинг қаламига мансуб ҳар бир мисраларда инсон руҳиятидаги сирли кўринишлари
, орзу-умидлар бирга армон азоблари,орзулар сари интилиш иштиёқи ва ҳаётнинг турли маъно
муносабати мужассам.
Шоир ижодида мактаб, она, табиат,,Ватанга бўлган меҳру-муҳаббат,эътиқод ва бурч каби инсоний муносабатлар мавзуси алоҳида жозиба касб этади.
"Мактабим" шеърида таълим ва илк ҳаётнинг бошланиши, устоз
кўзларида кулган меҳр муҳаббат, болалар қалбига илк йўл таъссуротлари, ҳаёт йўлидаги илк қадамнинг шакли шамойили ҳаётни шаклланиш қирралари кенг очиб берилган.
Шоир бу шеърида мактабни инсон ҳаётидаги энг мўътабар остона эканлигини улуғлайди.
Мактаб – нафақат илм масканигина эмас, балки ҳаёт йўлига илк қадам, инсоннинг маънавий шаклланиш бешиги сифатида тасвирланган.
Сен ҳаётга ўргатдинг илк бор,
Сен умримнинг боши – мактабим.
Бу мисраларда қалбдаги ёруғлик маърифат рамзи бўлган.
Мактаб билан кичик қаҳрамон ўртасидаги муқаддас ришталар, илм денгизига биринчи сузиш каби таассуротлари жуда нозик ифодаланган.
Шеърнинг бадиий тўқимасида илм ва билим орқали инсоннинг камол топиш жараёни чуқур ҳис-туйғулар билан суғорилган.
"Инсон" шеърида – инсоният тақдири ҳақида фалсафий мушоҳада талқин қилинади.
Шоир инсон зотининг ривожланиши, ўзлигини англаш йўлидаги зиддиятларни бетакрор тимсоллар орқали ёритади.
Қилич ва қалам образлари инсоннинг икки хил табиатини намоён қилган.
Қилич билан уздим бошимни,
Қалам билан мозийни ёздим.
Бу мисраларда инсоннинг яхшилик ёвузлик ва эзгулик орасидаги азалий кураши жараёни акс этади.
Қилич, вайронкорлик ёвузлик, ўзликни унутиш рамзи бўлса,
қалам – яратувчанлик, ўзликни англаш рамзи сифатида гавдаланади.
Шоир бу қарама-қаршиликни инсониятнинг абадий йўлдоши сифатида кўрсатади
"Парвоз"шеърида – юксалиш ва кураш рамзи намоён.
Шеърда инсоннинг ўз мақсади сари интилишларини ифодаловчи парвоз тимсоли маҳорат билан тасвирланган.
Парвоз шунчаки ҳаракат эмас, балки юксалиш,орзулар сари учиш,унга талпиниш, ўзликни англаш, кўкка парвоз қилишга эришиш йўлидаги машаққатли жараён сифатида талқин қилинади:
Парвоз этмоқ қийиндир, бироқ
Орқага ҳам бўлмаскан қайтиб.
Бу мисраларда шоир инсон орзулари, интилишлари ва ҳаёт синовлари олдидаги бардош ва сабот-матонатини улуғлайди.
Парвоз – инсоннинг руҳий камолот сари юксалиши, барча қийинчиликларга қарамай олға интилиши, тўхтаб қолмаслик, тушкунликдан ўзини асраш
буюк ирода соҳиби бўлиши лозимлигини маҳорат билан очиб беради.
"Бургут" шеъри– юксаклик тимсоли ҳисобланади.
Шоир бургут образи орқали буюклик ва озодлик ғоясини илгари суради.
Бургут- фақат юксакликни тан олувчи, самоларни маскан тутган мағрур қуш сифатида тасвирланади. Бу образ инсон руҳиятидаги олийжаноблик, юксакпарвозлик туйғуларини намоён этади:
Биз ҳам тубанликни севмаймиз ахир,
Биз ҳам юксакликни қилурмиз ҳавас.
Бу мисраларда инсон ва бургут орасидаги руҳий муштараклик гўзал ифодаланган.
Шоир бургут тимсоли орқали инсонни ҳам руҳан, ҳам маънан юксак бўлишга, ор-номус ва ғурурни асраб яшашга даъват этади.
"Қушча" – эътибордан четда қолган истеъдод талқини.
Шеърда қушча образи орқали истеъдодли, бироқ қадрсиз қолган шахснинг фожиаси нозик чизгилар билан ёритилади.
Шоир лирик қаҳрамон сифатида бу қушчага ҳасрат билан боқади ва унинг англанмаган дардларини теран ҳис қилади:
О, биламан нечун хафасан,
Тушунаман тилсиз дардингга.
Бу мисраларда истеъдоднинг қадрланмаслиги, жамиятнинг гавҳарларни тополмаслиги ҳақидаги ички алам акс этади.
Шоир қушча тимсоли орқали жамиятда ҳақиқий қадрини топа олмаган истеъдодлар фожиасини аниқ ва таъсирли ифодалайди.
"Одамлар" – инсон характерининг хилма-хиллиги.
Шоирнинг бу асари инсонлар табиатидаги хилма-хилликни бадиий умумлаштиришга бағишланган. яхши ва ёмон, оқ ва қора ранглар тасвири каби.Амирқул Пўлканнинг
" Интизор чечаклар" шеърида ҳам уч ой қишнинг тунлари узунлигидан,
зерикишини,қалби истаган баҳор булбуллари соғинчини юрагини забт этган бахорни қор остидан мўралаётгандай ажиб бир ҳисни қаламга олади.
Қишнинг уч ойлик совуғи,уч ойлик қисқа умрини инсон ҳаётига, руҳиятига боғлайди, мушкулотли кунлар исканжасидан тезроқ чиқиб кетишни истайди.
Қорнинг остидан мўралаётган яшил ўтларга қараб интизор кутганини, кўкрагига баҳор шамоли тегишини жудаям истайди.
Зеро бу ўлмас туйғулар замирида бугунги кунда барча жойларда унинг адабиёт мухлислари томонидан ташкил этилган ажойиб танловлар замирида шоир шеърларига бир назар ташлаш ва руҳларини шод этиш буюк бир азим чинордек ўлмас умри борлигини англаш, шоирни ёд этиш Амирқул Пўлканнинг интизор руҳлари шод бўлаётгандан дарак бермоқда.
Роҳила ШЕРОВА.