Танловда иштирок этадиган номзодга бериладиган саволлар рўйхати

Танловда иштирок этадиган номзодга бериладиган саволлар рўйхати

October 07, 2020

Сирдарё вилояти адлия бошқармаси ва унинг тизимига ишга қабул қилиш бўйича танловда иштирок этадиган номзодга бериладиган саволлар рўйхати

1. ТЕСТ САВОЛЛАР.

1. Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш.Мирзиёев томонидан 2017 йил

19 сентябрь куни БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясидаги нутқда қандай муҳим масалалар бўйича Ўзбекистон позицияси маълум қилинди?

2. Ўзбекистон Республикаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатларининг муҳокамаси портали бу?

3. Кишининг қийинчиликларни енгишдан бош тортишга интилиши, иродавий куч-ғайрат кўрсатишни қатъий равишда истамаслиги ирода сустлигининг энг типик кўриниши бу...

4. Ғўлани 3 жойидан арраласи, у неча бўлакка бўлинади?

5. Ўзбекистон Республикасининг фуқаролик ҳуқуқи дунёда амал қилувчи қайси ҳуқуқ тизимига киради?

6. Калькуляторсиз ҳисобланг: 12-6:3+2∙4

7. Бувидан унинг набираси неча ёшда эканлигини сўрашса, у унинг ёши набирасининг ёшининг ойлари сонига тенг деб жавоб берди. Набираси билан бувининг умумий ёши 65 ёш. Набира неча ёшда? Буви неча ёшда?

8. Ишсиз деб эътироф этиш тўғрисидаги қарор ким томонидан қабул қилинади?

9. Ҳуқуқ нормаларининг тузилиши қандай қисмлардан иборат?

10. Фуқаролик қачон ўзгаради?

11. Ишга қабул қилишда йўл қўйиладиган ёшни аниқланг.

12. Конституцияга ўзгартириш киритиш учун Қонунчилик палатаси депутатларининг қанча овози талаб этилади?

13. Конституциянинг қайси қисмида Ўзбекистон халқи инсонпарвар демократик-ҳуқуқий давлат барпо этишни кўзлаётгани эътироф этилган?

14. Фуқаро тўлиқ муомала лаёқатига неча ёшдан эга бўлади?

15. Жисмоний шахсларга етказилган маънавий зарарни ундириш қайси кодекс билан тартибга солинади?

16. Қуйидаги қайси давлат органи Қонунчилик ташаббуси ҳуқуқига эга?

17. Ўзбекистон Республикасининг “Давлат байроғи тўғрисида”ги Қонуни қачон қабул қилинган?

18. Омбудсман бу?

19. Бош вазирга нисбатан ишончсизлик вотуми билдириш ҳақидаги масала қаерда муҳокама қилинади?

20. Даъво қилишнинг умумий муддати қанча?

21. “Tashkent Law Spring” форуми бу...

22. Никоҳ асосида қандай муносабатлар вужудга келади?

23. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қонунларнинг аниқ ва бир хилда ижро етилиши устидан назоратни ким ва қайси давлат органи амалга оширади?

24. Ўзбекистон Республикаси Конституциясида барча фуқаролар учун меҳнат килиш бурчи белгиланганми?

25. Олий Мажлис Қонунчилик палатасига депутатлар сайлашда сайлов тизимининг қайси моделидан фойдаланилади?

26. Aпатритлар – бу :

27. Оила муносабатларини тартибга солиш қандай тамойилларга асосланган?

28. Ўзбекистон Республикаси чет давлатлардаги дипломатик ва бошқа вакиллар қандай тартибда тайинланади?

29. Ўзбекистон Республикасида қайси орган ҳалқаро шартномалар ва битимларни ратификация қилиш ҳуқуқига эга?

30. Ўзбекистон Республикаси Конституциясига кўра Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатининг сайловдан кейинги биринчи йиғилиши қачон чақирилади?

31. Мулкдорларнинг қандай бурчлари мавжуд?

32. Миллий истиқлол мафкураси нимани таъминлашга хизмат қилади?

33. Судда ишларни ёпиқ мажлисда кўриб чиқишга қандай ҳоларда йўл қўйилади?

34. Ўзбекистон Республикасида солиқларни қайси орган жорий қилади?

35. Конституциянинг қайси қисмида Ўзбекистон халқи инсонпарвар Демократик ҳуқуқий давлат барпо этишни кўзлаётгани эътироф этилган?

36. Ўзбекистон Республикаси ташқи сиёсат юритишда нималарга асосланади?

37. Қуйидаги қайси давлат органи Қонунчилик ташаббуси ҳуқуқига эга?

38. Ўзбекистон Республикаси фуқароси бир вақтнинг ўзида нечтадан ортиқ давлат ҳокимияти вакиллик органи депутати бўлиши мумкин эмас?

39. Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқ жамиятнинг асосий бўғини бўлиб .....

40. Ҳар бир шахс бевосита ўзи ва бошқалар билан биргаликда ваколатли давлат органларига, муассасаларига ёки халқ вакилларига ариза, таклиф ва шикоятлар билан мурожаат қилиш ҳуқуқига Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг қайси ҳуқуқ ва эркинликлари гуруҳига киради?

41. Ўзбекистон Республикасининг барча давлат органлари, жамоат бирлашмалари ва мансабдор шахслари фуқароларга уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларига дахлдор бўлган ҳужжатлар, қарорлар ва бошқа материаллар билан танишиб чиқиш имкониятини яратиб бериш ҳуқуқи Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг қайси ҳуқуқ ва эркинликлари гуруҳига киради?

42. Қуйида берилган қайси ҳужжатларнинг конституцияга мослигини аниқлаш Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг ваколатига кирмайди?

43. Конституцияга мувофиқ “...... жамоат бирлашмаларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя этилишини таъминлайди.”

44. Қайси ҳолатда Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида фавқулотда ҳолат эълон қилинади?

45. Ўзбекистон Республикасининг чет давлатлардаги дипломатик ва бошқа вакилларини тайинлаш ҳамда уларни лавозимидан озод этиш кимнинг ваколати ҳисобланади?

46. Қуйидаги қайси мансабдор шахслар томонидан тасдиқланган васиятнома ва ишончномалар нотариал тасдиқланган ҳужжжатларга тенглаштирилган?

47. Никоҳни тузиш йўл қўймайдиган ҳолатларни кўрсатинг?

48. Диний расм-русумларга биноан тузилган никоҳ ҳуқуқий кучга эга бўладими?

49. Ота-оналар янги туғилган боласини қанча вақтда рўйхатдан ўтказиши зарур?

50. Жиноятда далолатчи -

51. Жиноятда иштирокчилик -

52. Қасддан одам ўлдирганлик учун қайси ёшдан жавобгарлик юзага келади?

53. Суғурта нима?

54. Бирор кўрсаткич бўйича энг яхши, энг муқобил натижага эришишга нима деб аталади?

55. Товар нархи ошганда:

56. Қуйидаги хусусиятларнинг қайси бири бозор иқтисодиётига хос эмас?

57. Бозорнинг асосий афзаллиги нимада?

58. Иқтисодий давр нимани ўз ичига олади?

59. Ишлаб чиқаришнинг учала омилидан фойдаланиб, иқтисодий неъматлар яратувчилар қандай аталади?

60. . . . . . сиз бозор иқтисодиёти бўлиши мумкин эмас.

61. Меҳнат тақсимоти – ?

62. Харидор рақобатлашиши натижасида.......

63. Килобайт неча байтдан иборат?

64. Байт неча битдан иборат?

65. Ахборот қандай сифатларга эга бўлиши керак?

66. Ахборотнинг энг кичик ўлчов бирлиги нима?

67. Микропроцессор нима?

68. Ахборотнинг ўлчов бирликлари тўғри кўрсатилган жавобни топинг?

69. Ортиқча фигурани топинг.

70. Фуқаролик ҳуқуқи нормаларидан ташқари, яна қайси ҳуқуқ соҳалари мулкий муносабатларни тартибга солади?

71. Фуқаролик қонунчилигининг вақт бўйича амалда бўлиши қандай?

72. Қайси ҳолларда асарларни муаллифнинг розилигисиз ижро этишга йўл қўйилади?

73. Қуйида кўрсатилганлардан қайси бирлари мерос олиш ҳуқуқига эга эмас?

74. Республикамизда паспорт тизимини бузганлик учун қандай жавобгарлик белгиланган?

75. Шахс неча ёшдан ишсиз деб эътироф этилиши мумкин?

76. Меҳнат кодексига асосан меҳнат интизомини бузган шахсга нисбатан қандай интизомий чоралари қўлланилиши мумкин?

77. Қуйидагилардан қайси бири жиноий жазо турига кирмайди?

76. Махсус ҳуқуқдан маҳрум қилиш жазо чорасини қўллашга ваколатли органларни кўрсатинг

77. Қуйидагилардан қайси бири давлат пенсия турларига киради?

78. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати томонидан рад этилган қонун ...

79. Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси қандай орган?

80. Меҳнат дафтарчаси қандай ҳужжат?

81. Қуйидагиларнинг қайси бири меҳнат шартномасида кўрсатилади?

82. Қуйидаги аёллардан қайси бирлари иш берувчи ташаббуси билан ишдан бўшатилиши мумкин эмас?

83. Ходимни ишдан четлатиш деганда ......

84. Қуйидагилардан қайси бири рағбатлантириш турларига кирмайди?

85. Кундалик дам олиш вақтининг муддати неча соатдан кам бўлиши мумкин эмас?

86. Умумий жиноий жавобгарлик неча ёшдан вужудга келади?

87. Жиноят қонунчилигига кўра «анча миқдордаги зарар» деганда қандай зарар тушунилади?

88. Шаҳар, туманларни ташкил қилиш ва уларни тугатиш ваколати қайси органга юклатилган?

89. Ҳуқуқбузарликни вояга етмаган шахс томонидан содир этилиши бу?

90. Меҳнат шартномаси қанча муддатга тузиш мумкин?

91. Фуқаро тўлиқ муомала лаёқатига неча ёшдан эга бўлади?

92. Вояга етмаганлар маъмурий ҳуқуқбузарлиги учун қуйидагилардан қайси маъмурий жазо қўлланилмайди.

93. Қандай ҳолларда шахс фуқароликни йўқотиши мумкин?

94. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати мажлислари бир йилда неча маротаба ўтказилади?

95. Сиёсий партия бу ...

96. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси депутатини дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум этиш ...

97. Ўзбекистон Республикасининг “Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини жорий этиш тўғрисида”ги қонуни қачон қабул қилинган?

98. Юридик шахслар тушунчасига оид белгиларни аниқланг:

1) Ўз мулкида, хўжалик юритишида ёки оператив бошқарувида алоҳида мол-мулкка эга бўлган ташкилот.

2) Ўз мажбуриятлари юзасидан ушбу мол-мулк билан жавоб берадиган ташкилот.

3) Ўз номидан мулкий ёки шахсий номулкий ҳуқуқларга эга бўла оладиган ва уларни амалга ошира оладиган, мажбуриятларни бажара оладиган, судда даъвогар ва жавобгар бўла оладиган ташкилот.

99. Вазирлар Маҳкамасининг шошилинч ва бошқа жорий масалалар бўйича ҳужжатлари қандай шаклда қабул қилинади?

100. Вазирлар Маҳкамасининг норматив тусдаги ва жуда муҳим аҳамиятга эга бўлган ҳужжатлари қандай шаклда қабул қилинади?

101. Қуйидагилардан қайси бири акциядорлик жамиятининг бошқаришнинг олий органи ҳисобланади?

102. Ўзбекистон Республикасининг миллий валютаси "cўм" қачондан муомалага киритилган?

103. Ўзбекистон Республикаси нечта давлат билан чегарадош?

104. Ўзбекистон Республикасининг ер майдони қанчани ташкил қилади?

105. Ўзбекистон Республикасининг “Давлат тили тўғрисида”ги Қонун қачон қабул қилинган?

106. Ўзбекистонда энг катта сув омбори -

107. Тошкент шаҳрида Амир Темур ҳайкали қачон ўрнатилган?

108. Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги тўғрисидаги масалалари юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президенти …

109. Қуйидаги ҳолатлардан қайси бири маъмурий жавобгарликдан озод қилиш учун асос бўла олмайди?

110. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлислари қандай ҳолларда ўтказилади?

111. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати мажлислари бир йилда неча маротаба ўтказилади?

112. Жиноят таркиби қандай асосий элементлардан ташкил топган?

113. Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексига асосан қайси жазо тури ҳам асосий, ҳам қўшимча жазо сифатида қўлланилиши мумкин?

114. Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексида нечта турдаги асосий жазолар мавжуд?

115. Давлат органларининг жисмоний ва юридик шахсларга ахборот-коммуникация технологияларини қўллаш йўли билан давлат хизматлари кўрсатишга доир фаолиятини, шунингдек идоралараро электрон ҳамкорлик қилишни таъминлашга қаратилган ташкилий-ҳуқуқий чора-тадбирлар ва техник воситалар тизими бу...?

116. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг турларини кетма-кетликда кўрсатинг?

1. Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси;

2. Ўзбекистон Республикасининг қонунлари;

3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва қарорлари;

4. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари;

5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари;

6. маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари.

7. вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг буйруқлари ҳамда қарорлари.

117. Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқ қонунчилик ташаббуси ҳуқуқига эга субъектлар сони нечта?

118. Давлатнинг фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларда иштирок этишда кандай мулк билан жавоб беради?

119. Ўн олти ёшга тўлган вояга етмаган шахс меҳнат шартномаси бўйича ишлаётган бўлса ёки ота-онаси, фарзандликка олувчилари ёхуд ҳомийсининг розилигига биноан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган бўлса, у тўла муомалага лаёқатли деб эълон қилиниши мумкин. Бунга тўғри келадиган атамани топинг?

120. Интеллектуал мулк объектлари жумласига нималар киради?

121. Мол-мулкни бошқа шахсга ўтказишни тақиқлаб қўйиш ва тақиқни бекор қилиш ҳуқуқи йўқ субъектни белгиланг.

122. Агар бугун чоршанба бўлса, 19 кундан кейин ҳафтанинг қайси куни бўлади?

123. “Халқ” ва “демократия” сўз жуфтлиги маъноларидан келиб чиқиб, жавоблар орасидан “қирол” сўзининг жуфтини танланг.

124. “Сон” ва “рақам” сўз жуфтлиги маъноларидан келиб чиқиб, жавоблар орасидан “сўз” сўзининг жуфтини танланг.

125. Ишчининг маоши дастлаб 20% га, сўнгра яна 20% га оширилган бўлса, унинг маоши неча фоизга ошган?

126. ... ҳайвонот оламига хос кечинма эмас, у ақл-заковат субъекти саналмиш ҳазрати инсонгагина хос, чунки эмпатик (ҳамдардлик) ҳис-туйғулар шахснинг мукаммаллик босқичига кўтарилишига кафолат негизидир. Нуқталар ўрнига керакли сўзни қўйинг.

127. Агар хозир вақт 11:38 бўлса, 99 дақиқадан кейин соат неча бўлади?

128. Буваси набирасининг биринчи туғилган кунига битта китоб совға қилди. Иккинчи туғилган кунига – 3 та, учинчисига – 9 та, тўртинчисига – 27 та ва ҳоказо. Набираси 5 ёшга тўлди. Унда қанча китоб бўлди?

129. Англияга практикага келган 22 талабанинг 12 таси инглиз тилида, 14 таси немис тилида гаплашади. Қанча талаба шу икки тилда сўзлашади?

130. Отаси ўғли билан бирга 42 ёшга тенг, ўғли ва бувасининг ёши 67 га тенг, отаси ва буваси бирга 87 ёшда. Ўғли, отаси ва буваси алоҳида неча ёшга тенг.

131. Ака-ука Шерзод ва Бегзодлар оғир атлетика билан шуғулланадилар. Бир куни Шерзод айтди “ука менга иккита гантелингни берсанг менда икки баробар кўпроқ бўлар эди». Бегзод жавоб берди: “Ака, шу ҳам инсофданми?! Ундан кўра сиз менга иккита гантелингизни беринг шунда иккаламизда тенг, баробар бўлади.

Савол: ака-укаларда нечтадан гантел бор?

132. Арифметик прогрессиянинг кейинги ҳадини топинг.

8, 13, 18, 23,……

133. Арифметик прогрессиянинг кейинги ҳадини топинг.

17, 19, 21, 23,……

134. Қонуниятни топинг.      4, 5, 8, 9, 12, 13, 16, ..., ...

135. Агар бунунги кун душанбадан кейин келмаса ва пайшанбадан олдин бўлмаса, кеча ва эртага якшанба эмас, эртадан кейин эса шанба бўлмайди ва кечадан олдин чоршанба эмас эди. Бугун хафтанинг қайси куни эканлигини аниқланг?

136. Қўлларда 10та бармоқлар бор, 10та қўлда нечта бармоқ бор?

137. 2 кг.ли қадоқ тош, 1 кг ва яримта ғишт оғирлигига тенг. Битта ғиштнинг оғирлиги қанча?138. Врач беморга 30 минут оралиғи билан 3 та укол белгилади. Бемор уларнинг хаммасини қанча вақт ичида олиб бўлади?

138. Инсон тафаккурида вужудга келадиган, ижтимоий характерга эга бўлган, руҳиятга кучли таъсир кўрсатиб, жамият ва одамларни ҳаракатга келтирадиган, уларни мақсад-муддао сари етаклайдиган тушунча бу -

139. “Эмоция” сўзини ўзбек тилига таржима қилинганда у қандай маънони кўпроқ англатиши мумкин?

140. Одамнинг ўз хатти-ҳаракатлари, хис-туйғулари, хулқ-атвори кабиларни бошқара билишда акс этувчи сифат қандай номланади?

141. Одатда аффект тарзида кечадиган ва субъект учун ғоят муҳим эҳтиёжни қондириш борасида жиддий тўсиқ пайдо бўлгани оқибатида келиб чиқадиган, куч ғайратни ошириб юборадиган, ифодаланишига кўра салбий ҳиссий ҳолатга нима дейилади?

142. Инсоният тараққиёти учун хизмат қилувчи ғоя қайси қаторда тўғри кўрсатилган?

143. Шахс ривожланиши ва таркиб топишининг асосий омиллари қайсилар?

144. Зарар деганда нимани тушунасиз?

145. Агар бугунги кун якшанбадан кейин келса ва пайшанбадан олдин бўлса, кеча душанба эмас, эртага сешанба эмас. Бугун хафтанинг қайси куни эканлигини аниқланг?

146. Мамеднинг10 та қўйи бор эди. 9-дан бошқа кейинги ҳаммаси ўлиб қолди. Нечта қўй қолди?

2.ЛАВОЗИМ КАСБ ФАОЛИЯТИГА БОҒЛИҚ ҚОНУНЧИЛИК СОҲАСИ.

1.1. Адвокатура соҳасига оид саволлар

1.     Ўзбекистон Республикасининг адвокатура тўғрисидаги конун ҳужжатлари.

2.     Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Адвокатура институти самарадорлигини тубдан ошириш ва адвокатларнинг мустақиллигини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2018 йил 12 майдаги ПФ–5441-сон Фармонининг мазмун ва моҳияти.

3.     Адвокат ваадвокат мақомига эга бўлиш.

4.     Адвокатлик фаолиятининг ташкилий шакллари.

5.     Адвокатлик фаолиятининг турлари, адвокатнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари.

6.     Адвокатлик сири, адвокат касамёди ва адвокат гувоҳномасини бериш тартиби.

7.      Юридик ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги битим (шартнома) шартлари ва мажбурияти.

8.     Адвокатлик фаолиятининг кафолатлари, адвокатлар меҳнатига ҳақ тўлаш ва адвокатнинг ижтимоий ҳуқуқлари.

9.     Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси, асосий вазифалари, органлари ва мансабдор шахслари ҳамда ҳудудий бошқармалари.

10.   Малака комиссиялари ва адвокат макомини тўхтатиб туриш ҳамда адвокатнинг интизомий жавобгарлиги.

11.   Адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш ёки тугатиш.

12.   Адвокатура ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги. Давлат ва адвокатура ўртасидаги ўзаро муносабатлар.

13.   Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар касб этикаси қоидалари.

14.   Ўзбекистон Республикасининг “Адвокатура тўғрисида”ги Қонунининг мазмун ва моҳияти.

15.   Ўзбекистон Республикасининг “Адвокатлик фаолиятининг кафолатлари ва адвокатларнинг ижтимоий химояси тўғрисида”ги Қонунининг мазмун ва моҳияти.

16.   Адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқи ва асосий принциплари ҳамда адвокатнинг ваколатлари.

17.   Адвокатнинг ҳаётини ва соғлигини муҳофаза қилиш. Адвокатнинг профессионал фаолиятига тўсқинлик қилишнинг ҳуқуқий оқибатлари

18.   Адвокатура фаолиятининг принциплари ва ташкилий шакллари, юридик ёрдамни таъминлаш кафолатлари ва адвокатуранинг маблағлари.

19.   Адвокатлик фаолиятини лицензиялаш ва адвокатлик тузилмаларини ташкил этиш тартиби.

20.   Адвокат ва унинг вазифалари.

21.   Юридик маслаҳатчилар ташкилоти вазифалари ва хизмат кўрсатишнинг асосий шартлари.

22.   Ҳуқуқий давлат тушунчаси ва унинг асосий белгилари нималардан иборат, бунда адвокатнинг ўрни нимадан иборат?

23.   Ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданият тушунчаси?

24.   Жамиятимиз хаётига хавф тўғдирадиган мафкуравий таҳдидлар

25.   Адвокат мақомига эга бўлиш шартлари ва тартиби.

26.   Адвокатура фаолиятининг принциплари ва ташкилий шакллари.

27.   Адвокат сўрови нима, бунинг оддий сўров хатдан фарқи.

28.   Адвокатнинг интизомий жавобгарлиги.

29.   Адвокатлик лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш тартиби.

30.   Адвокатлик лицензиянинг амал қилишини тугатиш тартиби.

31.   Медиациянинг асосий принциплари.

32.   Медиация тарафларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари.

33.   Медиация тартиб-таомилини амалга ошириш муддати.

34.   Медиациянинг тугатилиши шартлари.

35.   Медиацияни қўллаш чоғидаги чекловлар.

36.   Медиация институти нима ва у кимларга химат кўрсатади?

37.   Медиаторнинг фаолиятига ҳақ тўлаш тартиби.

38.   “Медиация тўғрисида”ги Қонуннинг мазмун ва моҳияти.

39.   Адлия органларининг адвокатура соҳасидаги вазифалар нимадан иборат.

40.   Низоларни миқобил ҳал этиш усуллари ҳақида гапириб беринг.

41.   Жиноят процессида адвокатнинг иштироки ва унинг вазифалари.

42.   Давлат томонидан кафолатланган бепул юридик ёрдам нима? У кимларга тадбиқ қилинади?

1.2.Ижтимоий-иқтисодий соҳада ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш соҳасига оид саволлар

1. Ер участкалари олиб қўйилиши ва олиб қўйилаётган ер участкасида жойлашган кўчмас мулк объектлари мулкдорларига компенсация бериш тартиби қайси норматив-ҳуқуқий ҳужжат билан тартибга солинади?

2. Маъмурий органнинг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органининг, улар мансабдор шахсларининг қарори, ҳаракати (ҳаракатсизлиги) устидан қанча муддатда судга мурожаат этиш мумкин?

3. Қайси ҳолатларда давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ер участкаларини олиб қўйишга йўл қўйилади?

4. Инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун ер участкаси олиб қўйилиши ҳақидаги қарор кимлар томонидан қабул қилинади?

5. Кўчмас мулк объектлари бузиб ташланиши муносабати билан мулкдорларга қандай компенсация турлари берилади:

6. “Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш тўғрисида”ги Қонун қачондан бошлаб кучга кирди?

7. Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолияти учун қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган бўш ер участкалари республиканинг барча ҳудудларида қандай тартибда берилади?

8. Қайси орган давлат бошқаруви органларининг ҳуқуқий мониторингни ўтказиш соҳасидаги фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича махсус ваколатли орган ҳисобланади?

9. Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ ҳолда юзага келадиган барча бартараф этиб бўлмайдиган зиддиятлар ва ноаниқликлар кимнинг фойдасига кўра ҳал этилади?

10. Фермер хўжаликлари учур ер участкалари қанча муддатга ижарага берилади?

11. Қайси ваколатли органлар қандай ҳолларда банк сирини талаб қилишга ҳақли?

12. Юридик шахсни ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш билан боғлиқ бўлган низолар қандай низолар турига киради?

13. Жамоа шартномаси тушунчасига тариф беринг?

14. Кимлар иш берувчилар бўлиши мумкин?

15. Мурожаатларнинг турларини санаб беринг?

16. Ишончнома кўпи билан нечи йил муддатга берилади?

17. Даъво муддати тушунчасига тариф беринг?

18. Мажбурий меҳнат тушунчасига тариф беринг?

19. Юридик шахсни ўз фаолиятини қандан таъсис ҳужжатлар асосида амалга оширади?

20. Битимлар қандай шаклларда тузилади7

21. Консенсуал шартнома қачондан кучга киради ?

22. Солиқ муносабатлари субъектларини айтиб беринг ?

23. Амалдаги солиқ қонунчилигига мувофиқ жисмоний шахсларнинг иш берувчи билан тузилган меҳнат шартномаси доирасидаги фаолияти хизматлар жумласига кирадими?

24. Агар ишончномада муддат кўрсатилган бўлмаса, у берилган кундан бошлаб қанча муддатгача амал қилади?

25. Юридик шахслар мақсадидан келиб чиқиб қандай турларга бўлинади?

26. Ўзбекистон Республикаси банк қонунчилигига биноан банкларнинг номига қўйилган муҳим талабни биласизми?

27. Маъмурий иш юритишни бошлаш учун қонунчиликда қандай асослар мавжуд?

28. Солиқ кодексида кўрсатилмаган солиқ имтиёзлари кимлар томонидан чиқарилган норматив-ҳуқуқий хужжатлар асосида берилиши мумкин?

29. Ариза ва шикоятларни кўриб чиқиш учун текшириш ўтказиш, қўшимча материалларни сўраб олиш ёхуд бошқа чора-тадбирлар кўриш зарур бўлган ҳолларда бу ҳақда мурожаат этувчига хабар қилган ҳолда мурожаатларни кўриб чиқиш муддати неча ойгача узайтирилиши мумкин?

30. Ўзбекистон Республикаси Конституциясига кўра, Марказий банк Бошқарувининг раисини тайинлаш ва уни лавозимидан озод этиш қайси органнинг мутлақ ваколатига киради?

31. Ўзбекистон Республикасида фавқулодда ҳолат жорий этиш кимнинг ваколатига киради?

32. Ариза ёки шикоят келиб тушган кундан эътиборан ўн беш кундан бир ойга узайтирилганда, бу ҳақда мурожаат этувчига хабар берилиши шартми?

33. Бир хил юридик кучга эга бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлардан бири айни бир соҳани тартибга солишга қаратилган ва иккинчиси нисбатан кейин қабул қилинган бўлса ҳамда ушбу ҳужжатлар ўртасида зиддият бўлганда қайси бири татбиқ этилади?

34. Қонунчилик палатаси депутатлари сайловини ўтказиш учун нечта ҳудудий сайлов округи тузилади?

35. Божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган товарларга қўшилган қиймат солиғини ва акциз солиғини тўлаш бўйича имтиёзлар қайси ҳужжатга мувофиқ берилади?

36. Давлат мақсадли жамғармалари юридик шахс ташкил этмасдан тузилиши мумкинми?

37. Фуқаролар ўртасидаги маъмурий-ҳуқуқий муносабатлардан юзага келадиган низоларга доир ишлар, агар ушбу шахслар корпоратив низолар бўйича ишларнинг тарафлари бўлса, низо қайси судга тегишли бўлади?

38. Фуқаровий ва хизмат қуролини олиш ҳуқуқи ким томонидан бериладиган рухсатнома асосида амалга оширилади?

39. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятларва Тошкент шаҳар ёки туман (шаҳар) ҳокимликларининг олиб қўйилаётган ер участкасида жойлашган кўчмас мулк объектини бузиб ташлаш тўғрисидаги қарори қайси ҳолатда қабул қилинади?

40. Ашёвий ҳуқуқларни санаб беринг?

41. Реквизиция нима?

42. Нақд пулсиз ҳисоб-китобларнинг шаклларини санаб беринг.

43. Рента ва ижаранинг фарқини айтиб беринг?

44. Бир тарафлама битимлар деб нимага айтилади ва мисоллар келтиринг?

45. Иқтисодий судларда кассация шикоятини (протестини) бериш муддати қанча?
1.3. Жиноий, маъмурий ва ижтимоий қонунчилик соҳасига оид саволлар

1. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг асосий принциплари нималардан иборат?

2. Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг сиёсий ҳуқуқларини санаб беринг?

3. Ваколатли давлат органларига, муассасаларига ёки халқ вакилларига ариза, таклиф ва шикоятлар билан мурожаат қилиш ҳуқуқи Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг қандай ҳуқуқи ҳисобланади?

4. Ўзбекистон Республикаси Конституциясига асосан жамиятнинг иқтисодий негизини нима ташкил этади?

5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг тақдимига биноан Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг раисини тайинлашга қайси давлат органи ваколатли?

6. Халқаро шартномаларни ратификация ва денонсация қилишга қайси давлат органи ваколатли?

7. Қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъектлари?

8. Вазирлар Маҳкамасининг таркиби?

9. Фуқаролик қонун ҳужжатларининг вақт бўйича амал қилишини қонун ҳужжатларига асосан тушунтириб беринг?

10. Фуқароларнинг ҳуқуқ лаёқати деб нимага айтилади?

11. Фуқаронинг муомала лаёқати деганда нимани тушунасиз?

12. Эмансипация нима?

13. Фуқаро қандай ҳолатда муомалага лаёқатсиз деб топилади?

14. Фуқаронинг муомала лаёқати қандай ҳолатда чекланади?

15. Суд қачон фуқарони бедарак йўқолган деб топади?

16. Фуқарони вафот этган деб эълон қилишни тушунтириб беринг?

17. Қандай фуқаролик ҳолати ҳужжатлари давлат томонидан қайд этилиши керак?

18. Масъулияти чекланган жамият тушунчаси?

19. Шўъба хўжалик жамияти тушунчаси?

20. Қарам хўжалик жамияти тушунчаси?

21. Юридик шахсни тугатиш асослари билан боғлиқ фуқаролик қонунчилигига киритилган охирги ўзгартириш?

22. Юридик шахсни тугатиш тартиби билан боғлиқ фуқаролик қонунчилигига киритилган охирги ўзгартириш?

23. Битим тушунчаси ва унинг турлари?

24. Мулк ҳуқуқининг вужудга келиш ва бекор бўлиш асослари?

25. Мажбуриятнинг бажарилишини таъминлаш усуллари?

26. Неустойканинг пенядан фарқли жиҳатларини тушунтириб беринг?

27. Қайси холатларда шаҳс 72 соатгача ушлаб турилиши мумкин?

28. Жазо тизимига (жазо турлари) нималар киради?

29. Ҳимоячи иштирок этиши шарт бўлган ҳолатлар?

30. ЖПК қоидалари бўйича шахсни ушлаб туриш асослари?

31. Давлат-хусусий шериклик тушунчаси?

32. Жиноят тушунчаси?

33. Апатрид тушунчаси?

34. Яқин қариндошларга кимлар киради?

35. Қайси ҳолларда жазо ва алимент мажбуриятлари бўйича қарздорлик учун ушлаб қолинадиган ҳақнинг миқдори етмиш фоиздан ортиб кетмаслиги лозим?

36. Ижтимоий шериклик деганда нимани тушунасиз?

37. Коррупциявий омиллар нима?

38. Вазирлар Маҳкамасининг тезкор ва бошқа жорий масалалар бўйича қандай турдаги ҳужжат қабул қилинади?

39. Ўзбекистон Республикаси Бош вазири номзодини кўриб чиқиш ва тасдиқлаш тартибини тушунтириб беринг?

1.4. Қонун ҳужжатларини таҳлил қилиш ва туркумлашсоҳасига оид саволлар

1. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат нима? Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилиш ҳуқуқига эга бўлган органлар ёки мансабдор шахсларни санаб беринг.

2. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг турлари ва уларнинг ўзаро нисбати ҳақида гапириб беринг.

3. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини тайёрлаш тартибини тушунтириб беринг.

У ўз ичига қандай босқичларни қамраб олади?

4. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар эълон қилинадиган қандай расмий манбаларни биласиз?

5. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қачондан бошлаб кучга киради? Норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг вақт бўйича амал қилишини тушунтириб беринг.

6. Ҳуқуқий ахборот нима? Уни тарқатиш усулларини санаб беринг.

7. Давлат органларида норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг тизимлаштирилган ҳисобини юритиш тартибини тушунтириб беринг.

8. Ўзбекистон Республикасининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларининг давлат ҳисоби деганда нимани тушунасиз ва у ўз ичига нималарни қамраб олади?

9. Қайси турдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат ҳисоби юритилиши керак?

10. Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасига қачондан бошлаб норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар эълон қилинадиган расмий манба мақоми берилган? Қайси орган ёки муассасага ушбу Миллий базада қонун ҳужжатларини нашр этилишини таъминлаш ваколати берилган?

11. Қайси норматив-ҳуқуқий ҳужжатга асосан ва қачондан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларида ҳар йили тегишлича Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва унинг ҳудудий бошқармаларининг ҳуқуқий тарғибот ва маърифатнинг аҳволи тўғрисидаги ахборотининг эшитилиши амалиётга жорий қилинган?

12. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни давлат ҳисоби учун юбориш тартибини тушунтириб беринг.

13. Адлия вазирлигига ва адлия бошқармаларига келиб тушган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, қандай йўл билан давлат ҳисобига олинади?

14. Қандай турдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг Давлат ҳисоби юритилмайди?

15. Ҳуқуқий ахборотни тарқатиш ва ундан фойдаланишни таъминлашнинг асосий принциплари қайсилар?

16.  Жисмоний ва юридик шахсларга уларнинг сўровларига кўра ҳуқуқий ахборот тақдим этиш тартибини тушунтириб беринг.

17. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасининг ҳуқуқий экспертизаси деганда нима тушунлади?

18. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат мазмунига қўйиладиган талабларни санаб беринг.

19. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг реквизитлари деганда нимани тушунасиз?

20. Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартибини тушунтириб беринг.





Report Page