Танлов ғолибининг келгуси меҳнат фаолияти “Қайта алоқа” амалиёти орқали мониторинг қилиб борилади
Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ахборот хизматиЎзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 3 октябрдаги ПҚ–4472-сонли қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги тўғрисида”ги низомнинг 12-банди з)-кичик бандига асосан Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ва унинг ҳудудий филиаллари томонидан танлов асосида давлат фуқаролик хизматига кирган давлат хизматчиларининг хизматга оид келгусидаги фаолиятлари мониторинг қилиб келинмоқда.
Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Самарқанд вилояти филиали ҳамда Самарқанд вилоят Бандлик бош бошқармаси билан ўзаро ҳамкорликда очиқ танлов асосида Жомбой туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази директори лавозими тайинланган давлат хизматчиси Қўзиев Фарход Эркиновичнинг бир ойлик меҳнат фаолияти мониторинг ўтказилди.
Муқаддам, ушбу вакант лавозими учун Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали – vacancy.argos.uz орқали 21.09.2020 йилдан 05.10.2020 йилга қадар очиқ танлов эълон берилган эди.
Ушбу танловда ғолиби деб топилган Қўзиев Фарход Эркинович вилояти Бандлик бош бошқармаси бошлиғининг 09.10.2020 йилдаги 156-Қ-сонли буйруғи билан Жомбой туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази директори лавозимига тайинланган.
Танлов асосида давлат фуқаролик хизматига кирган давлат хизматчиси Қўзиев Фарход Эркинович ўзининг бир ойлик меҳнат фаолияти давомида амалга оширган ишларини презентация ёрдамида Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги вилояти филиали ва вилоят Бандлик бош бошқармаси раҳбарияти қаршисида ёритиб берди.
Ушбу тадбир давомида янги раҳбарнинг янги тизимдаги фаолияти қисқа вақт бўлишига қарамасдан, ушбу тизимда амалга оширган ишларини, тизимдаги мавжуд муаммолар ҳамда уларни бартараф этиш юзасидан ўзининг асослантирилган таклифларини билдириб ўтди.
Бу каби танлов асосида давлат фуқаролик хизматига кирган давлат хизматчиларининг фаолиятларини “Қайта алоқа” амалиётини йўлга қўйган ҳолда мониторинг олиб бориш келгусида уларнинг ўз хизмат мажбуриятларини виждонан ва масъулият билан ёндашишга ҳизмат қилади.