Танлов шартлари:

Танлов шартлари:

@huquqiyaxborot

1. Танловга материалларни қабул қилиш жорий йилнинг 12 августидан 20 августигача (шу куни ҳам) давом этади.

2. Қатнашчилар ўз ижодий ишларини @mustaqillik_tanlovibot телеграм ботига юбориш орқали танловга қатнашади. Шунингдек, иштирокчилар ўзининг тўлиқ Ф.И.О., мобил телефон рақами ва шахсини тасдиқловчи ҳужжатини расмга олиб ботга юбориши талаб этилади.

3. Иштирокчилар фақат битта йўналишдаги (масалан шеър ёки видеоролик, расм) ижодий иш намунаси билан бир марта танловга қатнашиши мумкин. Бир шахс томонидан бир хил намунадаги ёки турли хил ижодий иш намуналари икки ва ундан ортиқ маротаба юборилган тақдирда иштирокчи танловдан четлатилади.

Иштирокчилар ўзининг ижодий ишини ягона файл (архив – “.rar”, “.zip”) шаклида белгиланган манзилга юбориши керак. Белгиланган талабларга жавоб бермаган ижодий иш намунаси ҳакамлар ҳайъати томонидан кўриб чиқилмайди.

Танловни ўтказиш босқичларига қуйидагилар киради:

а) танлов иштирокчиларидан материалларни қабул қилиш ва тўплаш.

Муддати: 12 августидан 20 августигача (шу куни ҳам) давом этади;

б) танлов иштирокчилари томонидан юборилган материалларни ҳакамлар ҳайъати томонидан кўриб чиқиш ва баҳолаш.

Муддати: 20 августидан 25 августигача давом этади;

в) танлов натижалари август ойининг охирги ўн кунлигида эълон қилинади.

4. Танлов ғолибларини аниқлаш мақсадида малакали ҳуқуқшунослар ҳамда тажрибали амалиёт ходимларидан иборат таркибда камида 5 нафар аъзодан иборат ҳакамлар ҳайъати шакллантирилади.

5. Юбориладиган материаллар “Мустақиллик ҳуқуқ демакдир” мавзуси доирасида бўлиши лозим. Танлов материаллари пухта ва аниқ ишлаб чиқилган, ижодий ёндашилган ҳамда мустақиллик тўғрисида муаллифлик ҳуқуқи талабларига риоя қилган ҳолда бўлиши талаб этилади.

Танлов иштирокчилари томонидан тақдим этилган материаллар учинчи томонларнинг интеллектуал ҳуқуқларини бузган бўлса, ушбу ҳолат юзасидан танлов ташкилотчиси жавобгар ҳисобланмайди.

6. Танлов ғолиблари Мустақиллик байрами арафасида шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар билан Адлия вазирлигига таклиф этилади ҳамда ўз совғаларини олиб кетишлари мумкин бўлади.

Report Page