Танлов натижаси: 18 нафар номзод етарли балл тўплай олмаганлиги боис лавозимга тавсия этилмади
Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлимиЖорий йилнинг 18 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги марказий аппаратига ишга қабул қилиш бўйича навбатдаги танлов бўлиб ўтди.
Танловда Халқаро рейтинг ва индекслар билан ишлаш бошқармаси бош ва етакчи маслаҳатчиси лавозимига 9 нафар, Қонун ҳужжатларини туркумлаш ва таҳлил қилиш бошқармаси бош маслаҳатчиси лавозимига 3 нафар ва ушбу бошқарманинг етакчи маслаҳатчиси лавозимига 10 нафар номзод иштирок этди.
Комиссия хулосасига кўра танловда иштирок этган 22 нафар номзоддан 3 нафари қуйидаги лавозимларга тавсия қилинди.
Қолган 18 нафар номзод етарли балл тўплай олмаганлиги боис лавозимга тавсия этилмади.
Танлов жараёни Адлия вазирлигининг расмий веб-сайти www.minjust.uz ва фейсбук ижтимоий тармоғидаги “Адлия билан мулоқот” гуруҳида онлайн равишда ёритиб борилди.
Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими