Танлов ҳақида батафсил

Танлов ҳақида батафсил



Мазкур танловнинг ва грантлар ажратилишининг асосий мақсади қишлоқ хўжалик кооперативлари ва агрокластерларига, шунингдек, аҳолининг ҳимоясиз қатламларига аёллар, ёшлар ва кичик фермерлар орасида ишга жойлашиш ва даромад топиш имкониятларини ошириш орқали “COVID-19” пандемиясининг салбий оқибатларини юмшатишга кўмаклашишдан иборат.

Танловда қатнашиш учун таклиф этиладиган бизнес лойиҳалар ана шу мақсадлардан келиб чиқиши, жумладан, “COVID-19” пандемиясининг салбий оқибатларини юмшатишга қаратилган чора-тадбирларни, ушбу бизнес лойиҳаларни амалга ошириш орқали ўз фаолиятларини ривожантиришни, юзага келган молиявий қийинчиликларни бартараф этишни, кооперация шаклида камида 30 та янги иш ўринлари ташкил этишни, ишлаб чиқаришга (махсулот етиштириш ва уни қайта ишлашга) янги ускуналарни жорий қилиш орқали ишлаб чиқариш хажмларини оширишни кўзда тутган бўлиши керак.


Танловда иштирок этиши мумкин бўлган хўжаликлар

  • Танлов қатнашчилари ўз лойиҳаларини таклиф этиш пайтигача давлат рўйхатидан ўтган, ўзаро ҳамкорлик шартлари асосида фаолият кўрсатувчи қишлоқ хўжалик кооперативлари ёки агрокластерлари бўлиши лозим.


  • Мазкур танлов ҳамда унинг асосида техник ёрдам кўрсатиш ишлари Ўзбекистон Республикасининг Фарғона водийси ҳудудида амалга оширилади. Шундан келиб чиққан ҳолда танлов қатнашчилари Фарғона водийси вилоятларида (Фарғона, Андижон ва Наманган вилоятларида) жойлашган (рўйхатдан ўтган) бўлишлари керак.


  • Таклиф этилаётган бизнес лойиҳалар Фарғона водийси вилоятларининг қишлоқ жойларида амалга оширилиши режалаштирилган бўлиши керак. Шунингдек, танлов жараёнида, Танлов Комиссияси, бизнес лойиҳа амалга оширилиши таклиф этилаётган қишлоқ жойининг чеккада жойлашганлиги масаласига ҳам эътибор беради.


Таклиф этиладиган бизнес лойиҳалар йўналишлари

Танловда қатнашиш учун таклиф этилаётган бизнес лойиҳалар қишлоқ хўжалиги фаолиятининг асосий йўналишлари ҳисобланувчи қуйидаги фаолият йўналишларидан бирини ёки улардан бир нечтасини ўз ичига олган бўлиши мумкин:

-         мева ва сабзавотларни етиштириш, сақлаш ва қайта ишлаш фаолиятлари;

-         чорвачилик фаолияти ва чорвачилик махсулотларини қайта ишлаш;

-         паррандачилик фаолияти ва паррандачилик махсулотларини қайта ишлаш;

-         балиқчилик фаолияти ва балиқчилик махсулотларини қайта ишлаш;

-         асаларичилик фаолияти ва асаларичилик махсулотларини қайта ишлаш;

-         юқоридаги фаолиятлар учун материаллар, махсулотлар, хом-ашё ва қадоқ идишлар ишлаб чиқариш фаолиятлари;

-         юқоридаги йўналишларда махсулот етиштириш, йиғиб олиш, сақлаш ва экспорт қилиш жараёнларида хизматлар кўрсатиш.

Бизнес лойиҳаларни молиялаштириш

Танлаб олинган ҳар бир бизнес лойиҳа учун кўрсатиладиган техник ёрдам миқдори (ажратиладиган грант суммаси) 40 000 (қирқ минг) АҚШ долларига тенг бўлади.


БМТТД томонидан кўрсатиладиган техник ёрдам (бериладиган грант) бизнес лойиҳада амалга оширилиши режалаштирилган фаолият учун ишлаб чиқариш ускуналари ва техникалари сотиб олиб бериш орқали амалга оширилади. Нақд пул кўринишида, айланма маблағларни шакллантириш учун, қурилиш ишлари учун, қурилиш материаллари учун, хом-ашё ва материаллар сотиб олиш учун грант ажратилмайди.


 Таклиф этиладиган бизнес лойиҳаларни амалга ошириш биргаликдаги молиялаштириш шарти асосида бўлади. Яъни, бизнес лойиҳалар ташаббускорлари ҳам ўзлари таклиф этаётган лойиҳаларини амалга оширилишини молиялаштиришда иштирок этишлари лозим. Бизнес лойиҳа ташаббускорининг молиялаштиришдаги улуши бизнес лойиҳа умумий суммасининг энг камида 51%ини (эллик бир фоизини) ташкил этиши лозим.


Ташаббускорларнинг  лойиҳани амалга ошириш учун қўшадиган улушлари лойиҳани амалга ошириш учун зарур бўладиган пул маблағлари, хом-ашё, тайёр махсулотлар, ускуналар, бинолар, хоналар, иш кучи ва бошқа шу каби воситалар кўринишида бўлиши мумкин.


Танловни ўтказиш тартиби ва муддатлари


Танловда иштирок этиш истагини билдирган ҳар бир иштирокчи махсус ишлаб чиқилган “Бизнес лойиҳа структураси ва мазмуни” деб номланувчи бизнес режа шакли асосида (шакл илова қилинади) ўз лойиҳаларини ишлаб чиқишлари керак бўлади. Сўнгра, тайёр бўлган бизнес режалар БМТТД “Фарғона водийсида фермерларни иқлим ўзгариши хатарларига мослашувчанлиги ва барқарорлигини ошириш” лойиҳасининг Наманган шахридаги офисига, бевосита лойиҳа вакилларига тақдим этишлари лозим. Хозирда карантин чекловлари давом этаётганлигини инобатга олган ҳолда барча бизнес режалар имзо ва муҳр орқали тасдиқлаган ҳолда, сканер қилиниб, интернет орқали (электрон почта ёки телеграмм иловаси орқали) топширилиши мумкин.


Бизнес лойиҳалар юқорида айтиб ўтилган барча минимал талабларга мос келган тақдирдагина расман қабул қилинган хисобланади.


Мурожаат учун манзил: Наманган шахри, Усмон Носир кучаси, 7-уй. Наманган вилоят савдо-саноат палатаси биносининг 2-қавати. Мурожаат учун телефон: +998 93 501-51-66, электрон манзил: bakhtiyorjon.toshtemirov@undp.org/ Телеграмм илова орқали мурожаат учун рақам: +998 90 302-57-40 (Тоштемиров Бахтиёржон – Компонент менежери).

Бизнес лойиҳалар танловга расман қабул қилингандан сўнг БМТТД “Фарғона водийсида фермерларни иқлим ўзгариши хатарларига мослашувчанлиги ва барқарорлигини ошириш” лойиҳаси вакиллари қўшимча маълумотлар ва хужжатлар учун лойиҳа ташаббускорларига мурожаат қилишади. Шунингдек, Лойиҳа вакиллари томонидан, таклиф этилган бизнес лойиҳанинг реал холатини, мавжуд имкониятлари ва шароитларини ўрганиш мақсадида ташаббускорларнинг жойларига бориб ўрганиш ишлари амалга оширилади. Жойларга бориб ўрганиш ишлари танловга тақдим этилган ва иштирокчилар учун белгиланган минимал талабларга жавоб берадиган барча лойиҳалар бўйича амалга оширилади.


Бизнес лойиҳа ташаббускорлари томонидан ишлаб чиқилган ва тақдим этилган Бизнес-режалар махсус ташкил этилган вилоят “Танлов комиссияси” томонидан кўриб чиқилади ва танлов учун ишлаб чиқилган “Бизнес лойиҳаларни бахолаш меъзонлари” асосида бахоланади. Энг яхши деб топилган, ҳамда энг юқори балл тўплаган бизнес лойиҳалар Комиссия томонидан молиялаштиришга тавсия қилинади. Танлов натижалари ҳақида фақат ғолиб бўлган лойиҳалар ташаббускорларига расман хабар берилади.


Танловда иштирок этиш учун бизнес лойиҳалар мазкур эълон Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси сайтида расман эълон қилинган кундан бошлаб 1 ой (30 кун) давомида қабул қилинади.


Эълон иловаси


Ўзбекистондаги Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Тараққиёт Дастури томонидан Япония Хукумати молиявий кўмаги асосида амалга оширилаётган, қишлоқ хўжалик кооперативлари ва агрокластерларига техник ёрдам кўрсатиш (грант ажратиш) учун ўтказиладиган бизнес лойиҳалар танловига тақдим этиладиган бизнес лойиҳа (бизнес режа) Структурасива мазмуни


1) Лойиҳа ташаббускори ҳақида маълумот

           - Кооперативнинг / агрокластернинг номи ва манзили.

           - Кооператив / агрокластер рахбарининг ФИО ва манзили.

           - Ташаббускорнинг алоқа маълумотлари (телефон рақами, электрон манзили, телеграмм мобил иловасидаги рақами).

           - Кооператив / агрокластер бошқарув таркибининг рўйхати (ФИО ва эгаллаган лавозими).

- Кооператив / агрокластер иштирокчилари рўйхати (тўлиқ ФИО ва телефон рақамлари).

- Кооперативнинг / агрокластернинг хозирги кундаги ишчи-ходимлари рўйхати (ҳар бир ишчи-ходимнинг ФИО ва вазифаси кўрсатилган ҳолда).

- Кооператив / агрокластер қатнашчилари таркибидаги имконияти чекланган шахслар ва кам таъминланган оилалар вакиллари бўлган шахсларнинг сони.

- Кооперативнинг / агрокластернинг ташкил этилгандан буён олиб бораётган фаолияти ҳақида умумий маълумот, жумладан эришилган ижобий натижалар.

- Кооператив / агрокластер фаолиятида «COVID-19» пандемияси таъсирида юзага келган салбий оқибатлар хаыида маълумот.

 

2) Таклиф этилаётган бизнес лойиҳа тавсифи

           - Бизнес лойиҳанинг номланиши.

-Таклиф этилаётган бизнес лойиҳанинг тўлиқ тавсифи (хусусан, қандай махсулот ишлаб чиқарилиши, қандай хажмда махсулот ишлаб чиқарилиши, қаерда ва кимга сотилиши, бозорда ушбу махсулотга талаб қандайлиги, рақобатчилар ҳақида, хом-ашё ва материаллар билан таъминлаш ҳолатлари ҳақида, ҳамда шу каби бошқа зарур маълумотлар ва таҳлилларни қамраб олиш керак).

- Махсулот ишлаб чиқариш (хизмат кўрсатиш) бўйича тўлиқ технологик жараённинг тавсифи.

- Ишлаб чиқариладиган махсулотларнинг тўлиқ рўйхати ва уларга белгиланадиган сотиш нархлари.

- Режалаштирилган бизнес лойиҳа «COVID-19» пандемияси натижасида хўжаликда юзага келган қандай салбий оқибатларни юмшатишга қаратилган.

           - Бизнес лойиҳанинг жойлашуви ва амалга ошириладиган ҳудуди.


3) Таклиф этилаётган бизнес лойиҳани молиялаштириш

           - Таклиф этилаётган бизнес лойиҳанинг умумий бюджети. Бизнес лойиҳани амалга ошириш учун зарур буладиган барча харажатлар руйхати. Харажатларнинг мақсадлари.

           - Сўралаётган грант суммаси, ушбу маблағлар нималарни сотиб олишга йўналтирилади (нималарни сотиб олиб бериш сўралмоқда). Сўралаётган ускуналар ва жихозларнинг рўйхати, жумладан уларнинг нархи ва техник характеристикаси. Ушбу ускуна ва жихозлар қаердан ва кимдан (қайси фирма ва компаниядан) сотиб олиниши мумкин, улар қаерда жойлашган.

           - Лойиханинг ташаббускор томонидан молиялаштириладиган қисми ва суммаси, уларнинг қайси мақсадларга сарфланиши. Харажатларнинг тўлиқ рўйхати ва молиялаштириш манбаалари.

 

4) Ташкил этиладиган янги иш ўринлари

- Лойиҳани амалга ошириш доирасида ташкил этиладиган янги иш ўринларининг умумий сони.

- Лойиҳани амалга ошириш доирасида амалда бўладиган янги штат жадвали. Лойиҳа доирасида ишга олинадиган барча янги ишчиларнинг вазифалари.

           - Лойиҳа доирасида аёллар учун ташкил этиладиган янги иш ўринлари сони. Аёллар айнан қайси ишларга жалб этилиши ҳақидаги маълумотлар.

           - Имконияти чекланган шахслар ва кам таъминланган оилалар вакиллари учун ташкил этиладиган янги иш ўринлари сони.

 

5) Ташаббускорнинг (унинг қатнашчиларининг) таклиф этилаётган бизнес лойиҳа соҳасидаги мавжуд тажрибалари, билим ва кўникмалари

           - Ташаббускор (кооператив / агрокластер қатнашчилари ва жамоа аъзолари) таклиф этилаётган бизнес лойиҳа сохасида қандай тажрибаларга эгалиги.

           - Таклиф этилаётган бизнес лойиҳа сохасида эга бўлган қўшимча билим ва кўникмалари.

 

6) Бизнес лойиҳани амалга ошириш учун хом-ашё ва материаллар

           - Таклиф этилаётган бизнес лойиҳани амалга ошириш учун зарур бўладиган хом-ашё ва материалларнинг рўйхати.

           - Ушбу хом-ашё ва материаллар қаердан ва кимдан олиниши. Хом-ашё ва материалларнинг Ўзбекистон Республикаси худудида мавжудлиги.


7) Бизнес лойиҳани амалга ошириш натижасида яқин 3 йил мобайнида эришилиши кутилаётган иқтисодий натижалар

           - Яқин 3 йилга мукаммал ишлаб чиқариш режаси. Даврлар (ойлар ва йиллар) кесимидаги кутилаётган ишлаб чиқариш (хизмат кўрсатиш) хажмлари.

           - Бизнес лойиҳани амалга ошириш натижасида (махсулот ва хизматларни сотиш натижасида) эришиладиган умумий тушумнинг даврлар (ойлар ва йиллар) кесимидаги хисоб-китоблари (яқин 3 йил учун).

           - Яқин 3 йил учун ишлаб чиқариш харажатларининг мукаммал хисоб-китоблари (хом-ашё ва материаллар, коммунал харажатлар, иш хақлари, транспорт харажатлари, амортизация ажратмалари, солиқ ва мажбурий тўловлар, сотиш харажатлари ва х.к.)

           - Бизнес лойиҳани амалга ошириш натижасида кутилаётган соф фойда хисоб-китоби (яқин 3 йил учун). Ишлаб чиқариш рентабеллиги хисоб-китоби.

 

8) Лойиҳани амалга ошириш муддатлари

           - Таклиф этилаётган бизнес лойиҳани ташкил этиш бўйича бажариладиган барча ишларнинг кетма-кетликдаги тўлиқ рўйхати. Лойиҳани амалга ошириш учун қандай ишларни амалга ошириш керак бўлади.

- Бизнес лойиҳани ташкил этиш ва дастлабки махсулотни ишлаб чиқариш учун қанча муддат керак бўлади. Даврлар кесимида (кунлар, хафталар, ойлар) ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш жараёнини тасвирлаб бериш.

- Тўла қувватдаги ишлаб чиқаришга эришиш учун қанча муддат талаб этилиши. Даврлар кесимида ишлаб чиқариш хажмларини ошириб бориш режаси.

 

9) Илова

- Кооперативнинг / агрокластернинг Низомидан нусха (талаб этилганда).

- Кооперативнинг / агрокластернинг хозирги кундаги штатлар жадвалидан нусха (талаб этилганда).

- Таклиф этилаётган бизнес лойиҳа учун зарур бўладиган ускуна ва жихозларни етказиб бериши мумкин бўлган таъминотчилар ҳақида маълумотлар.



Report Page