Танлов ғолиблари тақдирланди

Танлов ғолиблари тақдирланди

Buxoro.uz

Юртимизда хотин-қизларнинг ижтимоий-иқтисодий фаолиятини қўллаб-қувватлаш, бу борада жамиятдаги ўрнини янада юксалтириш ҳамда фаол, ҳар жиҳатдан ибратли аёлларимизни мунтазам рағбатлантириб бориш, гендер тенгликни таъминлаш борасида олиб борилаётган ислоҳотларни кенг тарғиб қилиш ва жамоатчиликка етказиш мақсадида мақсадида анъанавий равишда “Йил аёли” ва “Гендер тенглик фаоли” миллий танловлари ўтказиб келинмоқда. Танловларнинг ҳудудий босқичида юзлаб хотин-қизларнинг фаол иштирок этаётгани ташаббускор аёллар сафининг йилдан-йилга кенгайиб бораётганидан яққол далолатдир.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2022 йил 27 апрелдаги қарорига асосан ўтказилган бу йилги “Йил аёли” миллий танловида вилоят ҳудудларидан 70 га яқин аёллар иштирок этган бўлса, “Гендер тенглик фаоли” миллий танловига 40 дан зиёд талабгорлар ҳужжат топширишган. Вилоят босқичига ўтган талабгорлар ишлари 11та номинация бўйича танлов комиссиялари томонидан ўрганилиб, ғолиблари аниқланди.

Бугун вилоят ҳокимлиги танлов ғолибларини тантанали тақдирлаш маросими ўтказилди.

Тадбирда сўз олган вилоят ҳокими Ботир Зарипов мамлакатимизда хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамиятдаги ўрни, роли ва нуфузини оширишга қаратилган кенг кўламли ишлар олиб борилаётганлиги, қатор лойиҳа ва танловлар ўтказилаётганлигини алоҳида таъкидлади. “Йил аёли” ва “Гендер тенглик фаоли” миллий танловлари ҳам юксак маънавиятли, оилада ва фарзанд тарбиясида ибрат бўлиш билан бирга ўзи фаолият кўрсатаётган ташкилот нуфузини оширишда фаол иштирок этаётган турли соҳа эгалари бўлган аёлларни қўллаб-қувватлаш, рағбатлантириш, муносиб тақдирлаш ҳамда бу борадаги илғор тажрибаларни оммалаштиришга қаратилганлигини эътироф этди.

— Миллий танловларнинг вилоят босқичи ғолибларини чин юракдан самимий табриклаймиз ҳамда уларнинг республика босқичида ҳам ғолиблар сафида муносиб эътироф этилишига умид билдирамиз, – деди вилоят раҳбари.

Тадбирда миллий танловларнинг “Йилнинг энг ватанпарвар аёли”,  “Йилнинг энг фаол олима аёли”, “Йилнинг энг илfор тадбиркор аёли”, “Йилнинг энг яхши ижодкор аёли”, “Ўз касбининг устаси бўлган йил аёли”, “Йилнинг энг кучли маънавий-маърифий таргиботчиси”, “Йилнинг энг яхши уй бекаси”, “Йилнинг энг жонкуяр устози”, “Йилнинг энг фаол соғлом турмуш тарзи тарғиботчиси”, “Йилнинг энг янги гоялар ташаббускори”, “Йилнинг энг яхши IT - дастурчи аёли” номинацияси бўйича вилоят босқичи ғолибларига вилоят ҳокимлигининг ташаккурномаси ва қимматбаҳо совғалари топширилди.

Шунингдек, “Гендер тенгликни таъминлашда энг фаол туман(шаҳар) давлат органи”, “Гендер тенгликни таъминлашда энг фаол тадбиркорлик субъекти”, “Гендер тенгликни таъминлашда энг фаол туман (шаҳар) ҳокимлиги”, “Гендер тенгликни таъминлашда энг фаол ННТ”, “Гендер тенгликни тарғиб қилишга энг яхши телерадиодастур”, “Гендер тенгликни тарғиб қилишга қаратилган Интернетдаги энг яхши веб-сайт ёки портал” номинациялари бўйича ғолиблар ҳам муносиб тақдирланди.

Вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати    

Report Page