Танишини уриб-тепиб ўлимига сабабчи бўлди

Танишини уриб-тепиб ўлимига сабабчи бўлди


Тошкент вилоятининг Қибрай туманида шу йил 4 сентябрь куни кечки вақтларда Салар шаҳарчасида яшовчи Т.К. маст ҳолда уйида ўзаро жанжал туфайли бирга яшаган таниши Р.К.нинг бош ва танасининг турли жойларига уриб-тепиб жароҳат етказган. Натижада Р.К. воқеа жойида вафот этган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси

Report Page