Танишини 45 000 АҚШ долларига чув туширди

Танишини 45 000 АҚШ долларига чув туширди

Ички ишлар вазирлиги

Тошкент шаҳрининг Миробод туманида 2019 йил 18 апрель куни туман ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўлимига тушган ҳужжатларга кўра, 2015 йил 1 июнь куни Катта Миробод кўчасида яшовчи Р.К. уйи олдида таниши Ф.К.га бирга тадбиркорлик билан шуғулланишини айтиб, алдов йўли билан ишончига кирган ва ундан 45 000 АҚШ долларини олиб берган ваъдасини бажармай пулларни ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборганлиги кўрсатилган. Кўрилган чоралар натижасида Р.К. қўлга олинган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси

Report Page