Талончилар қўлга олинди

Талончилар қўлга олинди

Ички ишлар вазирлиги

2016 йил 9 май куни Тошкент вилоятининг Юқоричирчиқ тумани Истиқлол қишлоғида номаълум шахслар Тошкент шаҳар Яшнобод туманида яшовчи Н.Э. исмли аёлни куч ишлатиш йўли билан қўрқитиб, ичида 600 000 сўм пули, 300 АҚШ доллари, фуқаролик паспорти ва «Samsung» русумли мобиль телефони бўлган сумкасини тортиб олиб кетганлар.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган эди. Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Тошкент шаҳар Яшнобод тумани Олмос маҳалласи Дилнур кўчасида яшовчи А.А., Т.М., Ш.А. ва Тузель 3-даҳада яшовчи Ҳ.А.лар содир этганликлари аниқланиб, ушланганлар. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси

Report Page