Талончилар қўлга олинди
Ички ишлар вазирлиги2018 йил 21 декабрь куни Самарқанд вилояти Жомбой тумани Найман маҳалласида яшовчи Х.Р. ўзининг “Газель” русумли автомашинасида Жиззах вилоятининг Пахтакор тумани Буюк Ипак йўли ҚФЙ ҳудудида тўхтаб дам олаётган вақтида, 3 номаълум шахс давлат рақамлари аниқланмаган “Нексия” русумли автомашинада келиб, унинг автомашинаси ойнасини тош билан уриб синдиришган. Сўнг “Газель” салонидан 5 500 000 сўм пулини олиб, воқеа жойидан яширинганлар. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган эди. Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Тошкент вилояти Оҳангарон тумани Қорахитой ҚФЙда яшовчи Б.А., М.А. ва Д.Т.лар ўзларининг бошқарувидаги “Нексия” русумли автомашинасида содир этганликлари аниқланиб, ушланганлар. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси