Талончи йўловчи

Талончи йўловчи

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Бирлашган таҳририяти
@postdarasmiy

Ўзининг «Матиз» русумли автомашинасида одамларнинг узоғини яқин қилиб, шунинг орқасидан рўзғорини тебратиб юрган қўқонлик С.Л. кутилмаган ҳолатга дуч келди. Жорий йилнинг 29 июль куни у шаҳар бўйлаб ҳаракатланаётганида бир йўловчи уни тўхтатиб, Боғибўстон кўчасига олиб бориб қўйишини илтимос қилди. Айтилган манзилга етиб келгач, автомашинадан тушаётган йўловчи йўлкира бериш ўрнига бутунлай бошқача йўл тутди. У ҳайдовчи С.Л.га тегишли бўлган, унинг ёнида турган нархи 1 миллион 100 минг сўмлик “Redmi Note-5” русумли телефон аппаратини очиқдан-очиқ тортиб олиб, қочиб кетди.

Ўтказилган тезкор тадбир давомида ушбу талончиликни Қўқон шаҳрида яшовчи С.Р. содир этгани аниқланди.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизматининг маълум қилишича, мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИОФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 166-моддаси 1-қисми (талончилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, унга нисбатан суд томонидан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Фозилжон Мамашарипов,

«Postda» мухбири.


https://t.me/postdarasmiy

Каналимизга аъзо бўлишни унутманг!

Report Page