Талончи қўлга олинди

Талончи қўлга олинди

Ички ишлар вазирлиги

Тошкент шаҳрининг Яккасарой туманида 15 декабрь куни Хоразм вилояти Гурлан туманида яшовчи Ғ.Ю. Ш.Руставели кўчаси 13- уйнинг кириш йўлагида фуқаролар, Л.Ж. ва Й.Ж. ларни куч ишлатиш йўли билан қўрқитиб улардан пуллари, ва “Самсунг” мобиль телефонларини олиб воқеа жойидан яширинган.

Кўрилган чоралар натижасида  Ғ.Ю. ушланган. Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси

Report Page