Таълимга оид фойдали веб-ресурслар

Таълимга оид фойдали веб-ресурслар

https://t.me/aoka_uz


Халқ таълими вазирлиги томонидан яратилган электрон платформалар, онлайн манбалар, дастурий таъминотлар ҳақидаги маълумот эътиборингизга ҳавола этилади:

✔️ https://maktab.uz/

Бу платформа ўқувчиларнинг ўқув материалларини чуқур ўрганиши ва уларни такрорлаши учун имконият беради. Босқичма-босқич фанлар, шу билан бирга, синфлар кесимида барча мавзулар бўйича видеодарслар базаси.

✔️ https://kitob.uz/

Китобхонларнинг миллий ва жаҳон адабиётидан фойдаланишини таъминлаш учун яратилган ресурс. Онлайн тарзда китоб ўқиш ва унинг аудио форматда тинглаш мумкин.

✔️ https://olympiad.uzedu.uz/

Онлайн олимпиадалар ташкил этиш, иқтидорли ўқувчилар базасини шакллантириш ҳамда олимпиадалар тўғрисидаги янгилик ва маълумотларни жойлаштириб бориш учун ахборот тизими. Ушбу тизим орқали 4-11-синф ўқувчилари масофадан туриб 6 та фандан олимпиадаларда иштирок этиши мумкин.

✔️ https://my.maktab.uz/

Умумтаълим мактабларининг 1-синфига ўқувчиларни онлайн қабул қилиш бўйича ахборот тизими. Мактабларда қабул жараёнларини тартибга солиш, мактабга қабул қилишда онлайн навбатга туриш ва мурожаатларни электрон тарзда амалга ошириш, қабул қилинган ўқувчиларнинг ҳисобини юритиш, қабул жараёнида инсон омилини камайтиришдан иборат. 

✔️ https://vasiy.uzedu.uz/

Етим болалар ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни васийлик ёки ҳомийликка, оилага тарбиясига (патронат) ва фарзандликка олиш бўйича ахборот тизими. Бу етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар ҳамда номзодлар тўғрисида электрон маълумотлар базаси ҳисобланади. Фарзандликка олувчи шахслар томонидан онлайн ариза юбориш, онлайн навбат яратиш, уларнинг вақтларини тежаш, уй-жойга эҳтиёжини аниқлаш ва онлайн навбатга қўйиш, кузатиш ҳамда жараёнларни онлайн кузатиб туриш имконияти мавжуд.

✔️ https://artshop.uzedu.uz/uz

“Баркамол авлод марказ”лари қатнашчилари томонидан яратилган ва ишлаб чиқилган маҳсулотларни “Аrt shop” савдо майдончаси орқали онлайн сотиш учун яратилган ахборот тизими. “Баркамол авлод” болалар мактаблари тўгарак аъзоларининг ижодий ишларини онлайн-дўкон орқали сотувини йўлга қўйиш учун хизмат қилади.

✔️ https://educare.uzedu.uz/

Халқ таълими тизимидаги ўкувчи ва педагогларнинг ҳаётий ҳамда психологик билим-кўникмаларини ошириш механизмларни яратиш бўйича электрон платформаси. Тизимнинг асосий мақсади — касбий стресс, эмоционал сўниш ҳолатлари профилактикаси ва коррекциясига қаратилган коррекцион дастурларни амалиётга самарали жорий этишга оид методик дастурлар асосида махсус видеолар ва анимацион фильмлар яратишдан иборат.

✔️ https://ustozfondi.uz/

Янги Ўзбекистон устозлари ахборот тизими. Тизимнинг асосий мақсади — бошқа ҳудудлардан жалб қилинган ўқитувчи-педагогларнинг базавий тариф ставкаларига махсус устамалар қўшиш, улар борган мактабнинг таълим сифати паст мактаблар рўйхатидан чиқарилган йилдан кейинги йил учун ҳам тўланиши орқали устозларни рағбатлантириб бориш, олис ва чекка ҳудудларда жойлашган мактабларда бўш иш ўринлари бўйича маълумотларни ҳудудий ҳокимлик веб-сайтида жойлаштиришдан иборат.

✔️ https://idea.uzedu.uz/uz

Халқ таълими тизимини ривожлантириш бўйича ғоялар, таклифларни қабул қилиш ҳамда қайта ишлаш учун яратилган ахборот тизими. Тизимнинг асосий мақсади Халқ таълими соҳасини ривожлантириш бўйича инновацион ғоялар ва таклифларни жамлаш, халқ таълими соҳасида илмий-тадқиқот ва инновацион фаолиятни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, долзарб инновацион ғояларни текшириш ҳамда сақлаш, келиб тушган ғоялар асосида статистик маълумотларни шакллантиришдан иборат.

✔️ https://e-shahodatnoma.uz/

Электрон шаҳодатнома ахборот тизими. Битирувчиларга таълим тўғрисидаги ҳужжатларнинг дубликатини бериш, битирувчиларнинг шаҳодатномаларни жисмоний шахснинг шахсий идентификацион рақами (ЖШШИР)га боғлаш орқали идоралараро электрон тизимларга интеграция қилиш ҳамда ўқув йили якунида мактаб битирувчиларига электрон шаҳодатнома берилишини таъминлашга хизмат қилади.

✔️ https://onlinedu.uz/

Халқ таълими тизими раҳбар, мутахассис ва педагог ходимларини узлуксиз касбий ривожлантиришга қаратилган электрон платформа. Ресурснинг асосий мақсади — компетенциявий ёндашувга асосланган малака ошириш курсларини ташкил этиш, малака ошириш фаолияти бўйича статистик маълумотлар ва оммабоп курслар, халқ таълими ходимларининг касбий эҳтиёжларини аниқлаш ва диагностика механизми аниқлаш ҳисобланади.

✔️ https://uzlms.uz/

Умумий ўрта таълим муассасаларининг бошланғич синф раҳбарлари (3-синф) ва 6-синф “Физика”, “Биология”, “География” фанлари ўқитувчилари учун “Табиий фан (Science)”нинг мазмун-моҳияти бўйича қисқа муддатли ўқув курслари жойлаштирилган электрон платформа.

✔️ https://stesting.uz/ru

Умумий ўрта таълим мактаб ўқувчиларининг халқаро баҳолаш дастурлари (РISA, ТIMSS, РIRLS) доирасидаги топшириқлар билан ишлаш кўникмасини шакллантириш ва мониторингини юритишга қаратилган тренажер электрон платформа. Платформа орқали халқаро баҳолаш дастурларининг топшириқларини ўзида мужассам этган электрон тест тизимида билимларни синаб кўриш, халқаро тадқиқотларга тайёргарлик доирасида ўқувчилар, ўқитувчилар, ота-оналарга мўлжалланган видео маҳсулотлар билан танишиш имконияти мавжуд.

Report Page