“TalbinaSlim” бўтқаси

“TalbinaSlim” бўтқаси

@Tabobat_uz
“TalbinaSlim” бўтқаси

Биз Сизнинг эътиборингизга“TalbinaSlim” бўтқасини тақдим этмоқдамиз. Биз ушбу бўтқанинг таркибига янчилган зиғир уруғи, амарант уруғи ва ноёб заъфарон гулининг ипларини киритганмиз. Келинг, унинг организм учун қандай фойдали жиҳатлари борлигини кўриб чиқамиз.

Зиғир уруғи. Зиғир уруғининг бой таркиби уни бошқа кўплаб маҳсулотлардан ажратиб турувчи хусусият ҳисобланади. Хусусан, уларда катта миқдорда Омега-3 ёғ кислоталари, тўқималар ва лигнанлар мавжуд. Айнан мана шу уч компонент зиғир уруғидаги мавжуд фойдали хусусиятларни оширишда ҳал қилувчи аҳамият касб этишади. Уларнинг таркиби А, С, Е, F витаминларига бой, шунингдек у ерда калий, марганец, магний, организм учун зарур бўлган аминокислоталар, минерал моддалар ва антиоксидантлар, клейковина, рух, алюминий, хром, темир, кальций, никель, йод мавжуд. 25 граммгача зиғир уруғини мунтазам равишда ҳар куни истеъмол қилиб туриш организм ҳозирги пайтда эҳтиёж сезиб турган, йўқотилган барча фойдали моддаларнинг ўрнини тўлдиради. Бу мутлақо табиий маҳсулот эканлигини ҳисобга оладиган бўлсак, ундан оқилона фойдаланиш организмга зарар келтирмайди. У шунингдек организмдан шлаклар ва токсинларни чиқариб юборишга хизмат қилади. Шунинг учун ҳам зиғир уруғи озиш учун қўлланилади. Шунинг учун кимнингдир буйрак, жигар, қалқонсимон без фаолияти ишдан чиққан бўлса ёки ошқозон касаликлари мавжуд бўлса, у ҳолда ҳар қандай кўринишдаги зиғир уруғини истеъмол қилиш ўта фойдали ҳисобланади. Агар кимнингдир қон қуйқаларини ҳосил қилишга мойиллиги кузатиладиган бўлса, у ҳолда бу восита унинг олдини олиш воситаси сифатида қўлланилади. Ичакларга ҳам зиғир уруғи ижобий таъсир кўрсатади, умумий қон айланиши, юракнинг фаолияти яхшиланади. Зиғир уруғи қондаги шакар даражасини бир меъёрга келтиради ва холестеринни камайтиради – бу эса унинг озиш учун кенг қўлланилишига яна бир сабаб бўлиб хизмат қилади. Зиғир уруғи иммун тизимини мустаҳкамлайди, яллиғланиш ва бактерияларга қарши ажойиб восита ҳисобланади. Унинг таркибида селен мавжуд бўлганлиги учун ўсимта ҳосил қилишга мойиллиги бор одамларга тавсия қилинади.   Бундан ташқари, ушбу компонент кўриш қобилиятининг яхшиланишига хизмат қилади. Озишга ҳаракат қилаётганлар учун зиғир уруғи таркибида кўп миқдорда айнан F витамини борлиги моддалар алмашинувини яхшилашга хизмат қилишини билиб қўйиш фойдадан холи бўлмайди. Зиғир уруғидан олинган ёғ таркибида А ва Е витаминлари бўлганлиги учун косметологияда қўлланилади ва улар туфайли терига ижобий таъсир кўрсатади. Зиғир уруғи таркибиди яна А (бета-каротин), В1 (тиамин), В2 (рибофлавин), ниацин (РР витамини ёки В3 витамини), В5 (пантотенли кислота), В6 (пиридоксин), В9 (фолий кислотаси), С (аскорбинли кислота), Е (токоферол), В4 (холин) витаминлари; калий, кальций, магний, натрий, фосфор макроэлементлари; темир марганец, мис, селен, рух микроэлементлари мавжуд.

Қадимги араб рецептлари бўйича қайта тикланган “TALBINA-Slim” бўтқаси таркибида мавжуд бўлган амарант уруғи алоҳида аҳамият касб этади. Негаки у нисбати юқори лизин, тўйинмаган ёғ кислоталари, крахмал, стерол ва флавоноид бўлган 20-23% оқсилни ўз ичига олади.

Сквален амарантнинг ноёб компоненти ҳисобланиб, у кислородни “эгаллаб олиши” ва улар билан тўқима ва организмни тўйинтириши мумкин. У ўта кучли иммун тизимини яхшиловчи модда ҳисобланиб, тери ичига кириб бориш ва шу орқали бутун организмга таъсир ўтказиш қобилиятига эга.

Дунёнинг кўплаб мамлакатларида (Жанубий Америка, Хитой, Ҳиндистон, Покистон) амарант сабзавот, донли экин, доривор восита ва ем-хашак ўсимлиги сифатида фойдаланилади. БМТ вакилларининг фаразига кўра, ушбу ўсимлик XXI асрда жаҳонда энг кўп тарқалган дон экинларидлан бири бўлиб қолади. Негаки уни етиштириш учун алоҳида шарт-шароит талаб қилинмайди, юқори тўйимлилик қиймати ва юқори ҳосилдорлик даражасига эга. Амарант юрак-томир тизимига умумий мустаҳкамловчи таъсирни кўрсатади, шамоллаш касалликларида имунитетни оширади, марказий асаб тизими фаолиятини бир меъёрга келтиради, тери саломатлигини қўллаб-қувватлаб туради ва эркин радикалларни ушлаб қолади.  

Замонавий тиббиётда амарант шунингдек геморрой, сийдик йўлларининг яллиғланиши, авитаминоз, камқонлик, қанд касаллиги, куч-қувватнинг йўқолиши, неврозлар, семириш, куйиш, пародонтит, стоматит, ўн икки бармоқли ичак ва ошқозон яраси касаллиги, атеросклерозда қўлланилади.

Глютенли энтеропатия, организмнинг маҳсулотни ўзига хос қабул қилмаслиги, холецистит, панкреатит, ўт пуфак тош ва буйрак тош касалликларида амарант ва таркибига ушбу модда кирган дори воситаларидан фойдаланиш тавсия қилинмайди.

Заъфарон – минерал моддаларнинг ҳақиқий хазинаси. Унинг таркибида марганец, мис, кальций, калий, темир, рух, селен, магний мавжуд. Ушбу моддалар ҳар бирининг организм учун ўз вазифаси бор. Мис ва марганец антиоксидант ферментларнинг уйғунлашувини таъминлайди. Темирни эритроцитларнинг қайта кўпайиши билан боғлашади. Калий юрак мушакларининг ишлаши ва қон босимини бошқаради. Заъфарон таркибида В гуруҳига кирувчи: фолий кислотаси (B9), ниацин (B3), рибофлавин (B2), тиамин (B1) каби кўплаб витаминлар, C витамини ва A витаминини учратиш мумкин.

Озиқ-овқатларда ушбу зираворни қўллаш мия ва тана ҳужайраларининг қайта тикланишига хизмат қилади. Заъфарон бола туғиш органларини намлик биан таъминлайди, аёллар сийдик йўлларини даволаш учун самарали восита ҳисобланади, аёлларнинг жинсий майл даражасини оширади. Баъзи олимларнинг фикрига кўра, заъфарон баъзи ҳолларда қарияларнинг кўриш қобилиятларини йўқотиш жараёнининг олдини олади. Ушбу ажойиб зиравор кўриш органлари ҳужайраларига ёшартирувчи таъсир кўрсатади.  Шунинг натижасида, кўриш ҳужайралари мукаммал тарзда ишлай бошлайди ва улар кучлироқ бўлиб боради.

Шак-шубҳасиз, биз “TalbinaSlim” бўтқасида бизгача саҳиҳ ҳадислардан ва қадимги тановвул одатларидан етиб келган барча компонентлар ва уларнинг фойдали хусусиятларини сақлаб қолишга ҳаракат қилдик.

 БОШҚАЛАРГА ҲАМ УЛАШИНГ !!!

Тиб ва Шифо канали
➡️АЪЗО БЎЛИШ



Report Page