Мақола талаблари

Мақола талаблари

Karimov

“Камолот сари” номли Иқтидорли талабалар илмий тўпламининг 20-сонини нашр этиш режалаштирилмоқда.


Мақолага қўйиладиган талаблар:

Мақола илмий тадқиқот йўналишига оид долзарб мавзуда, илмий таҳлил ва тугалланган фикрлар асосида, амалий тавсиялар билан тақдим этилиши лозим;

Илмий мақола матни таҳрир қилинган ҳолда А-4 ўлчовидаги қоғозга, юқоридан ва пастдан 2 см, чапдан 3 см., ўнгдан 1,5 см. жой қолдириб, расмийлаштирилиши лозим. Мақоланинг мавзуи катта ҳарфлар билан ёзилади. Кейинги қатордан муаллифнинг исми шарифи, ташкилот номи, курси, йўналиши, электрон манзили, телефон рақами ҳамда Илмий раҳбарнинг исми шарифи, илмий даражаси, ташкилот номи кўрсатилган бўлиши керак. Сўнгра 1 интервал қолдирилиб, мақола аннотацияси, янги қатордан таянч сўзлар ва бир интервалдан сўнг ўртадан кириш ва янги қатордан мақоланинг мазмуни 1 интервалли қаторларда ёзилиши керак. Матннинг электрон нусхаси MS Word дастурида, Times New Roman шрифтида, 14 кегел катталигида, 3-5 бет ҳажмда бўлиши лозим. Ҳар бир мақола беш қисмдан ташкил топиши лозим:

• Аннотация, таянч сўзлар (аннотация ва таянч сўзлар мақола берилган тилда берилиши лозим)

• Кириш

• Асосий қисм

• Хулоса

• Адабиётлар

Мақолага ҳавола(сноска)лар [1:5, 2:65] кўринишида ва мақола сўнггида фойдаланилган адабиёт сифатида кўрсатилиши лозим. Мақола соҳанинг етакчи мутахассиси тақризи билан электрон шаклда топширилиши лозим

Мақолалар 2023 йил 25 январга қадар +998946741776 (https://t.me/IslomKarimov20) телеграм рақами орқали қабул қилинади (ФИШ ва йўналишни ҳужжат (word) номига тўлиқ ёзилган холатда).


Барча талабларга жавоб берган мақолалар илмий тўпламга киритилади. Тўпламга киритилмаган мақолалар қайтарилмайди ва шарҳланмайди.

Мурожаат учун манзил:

Тошкент шаҳри, Амир Темур, 20-уй. Тошкент давлат шарқшунослик университети “Иқтидорли талабаларнинг илмий тадқиқот фаолиятини ташкил этиш бўлими”. (Асосий бино, 2-қават). 

Тел: +998977200014

+998946741776

Report Page