Талабалар турар жойларини ДХШ шартлари асосида қуриш учун давлат бюджетидан субсидия ажратиш тартиби тўғрисидаги Низом мазмун-моҳияти

Талабалар турар жойларини ДХШ шартлари асосида қуриш учун давлат бюджетидан субсидия ажратиш тартиби тўғрисидаги Низом мазмун-моҳияти

https://t.me/aoka_uz

2021 йилда давлатимиз раҳбарининг кўрсатмаларига асосан мавжуд талабалар турар жойларидаги яшаш хоналарини оптималлаштириш ва икки ярусли кроватларни жорий этиш орқали қўшимча 20 минг ўрин ташкил этилди.

Шунингдек, Давлат бюджети маблағлари, олий таълим муассасаларининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳамда давлат-хусусий шериклик ва ижара асосида қўшимча 11,4 минг ўринли 29 та талабалар турар жойлари ташкил этилиб, фойдаланишга топширилди.

Мазкур ислоҳотлар натижасида давлат олий таълим муассасаларидаги талабалар турар жойларининг сони 257 тага етказилиб, 91,4 минг нафар талабани жойлаштириш имконияти яратилди ва ётоқхонага бўлган эҳтиёжнинг 41 фоизи таъминланди. Шунга қарамасдан, ҳозирда қўшимча 131,6 минг ўринли талабалар турар жойига талаб мавжуд.

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 9 сентябрдаги 563-сон қарорига мувофиқ 2022-2025 йилларда давлат-хусусий шериклик асосида 85 та олийгоҳда 91,2 минг ўринли 228 та талабалар турар жойларини қуриш белгиланди. Бундан ташқари, 2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясида ушбу давр мобайнида талабалар турар жойлари сонини 100 минг ўринга етказиш, бунда 2022 йилда 18 800 ўринли 47 та талабалар турар жойларини барпо этиш, 2026 йилга қадар эса талабаларни ётоқхона билан таъминлаш даражасини 60 фоиздан ошириш вазифалари белгиланди.

Вазифалар ижросини таъминлаш юзасидан Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 6 майдаги 239-сон қарори билан Талабалар турар жойларини давлат-хусусий шериклик шартлари асосида қуриш учун Давлат бюджетидан субсидия ажратиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Низомга кўра, тадбиркорларга давлат-хусусий шериклик (ДХШ) асосида талабалар турар жойлари (ТТЖ)ни қуришда кенг имкониятлар яратиб берилди. Жумладан, давлат-хусусий шериклик асосида тадбиркорлик субъектлари томонидан қурилган ётоқхоналардаги бир ётоқ ўрни учун Давлат бюджетидан ажратиладиган субсидия миқдорлари оширилди.

ДХШ лойиҳаларини эркин келишиладиган шартлар асосида молиялаштириш бўйича

1 нафар талаба учун бир йилга бериладиган субсидия миқдорини базавий ҳисоблаш миқдорининг 25 баробари ( 6 млн 750 минг сўм)дан қоплаб берилади. Бунда, ОТМ ҳисобидан кафолатли тарзда базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баробари ва бюджет ҳисобидан базавий ҳисоблаш миқдорининг 15 баробари қоплаб берилади. Бу эса тадбиркорга 1 йилда 3 млрд сўмга яқин даромад олиб келади.

ДХШ лойиҳаларини аралаш молиялаштириш бўйича битим муддатини ҳисоблаб чиқаришда ётоқхона қурилиши учун сарфланган маблағларнинг қоплаш муддатига

2 коэффициент ўрнига 2,3 коэффициентни қўллашга рухсат берилди.

ДХШ лойиҳаларини белгиланган шартлар асосида молиялаштириш бўйича 1 нафар талаба учун бир йилга бериладиган субсидия миқдорини базавий ҳисоблаш миқдорининг

10 баробаридан (2700 минг сўм) 20 баробаригача (5 млн 400 минг сўм) ҳамда талабалардан қўшимча йилига (1 млн 600 минг сўм) жами 1 талаба учун 7 млн сўмдан маблағ йиғилади. Бунда эса тадбиркор 1 йилда 3 млрд сўмга яқин даромад олади.

Тадбиркорларга тегишли биноларда лойиҳаларни молиялаштириш бўйича барча ҳудудларда 1 нафар талаб учун бериладиган субсидия бир хил миқдорда, яъни йилига базавий ҳисоблаш миқдорининг 15 баробарида (405 минг сўм) белгиланди.

Шунингдек, Президентимизнинг 2022 йил 15 апрелдаги ПҚ–208-сон қарори билан талабалар турар жойларини ўз маблағлари ҳисобидан қурган маҳаллий тадбиркорларга бино умумий майдонининг 20 фоиздан ошмаган қисмига бўлган мулк ҳуқуқини тадбиркорга ўтказиш белгиланди.


Report Page