Талабалар билан учрашув

Талабалар билан учрашув

"Ўзбекконцерт" давлат муассасаси

“Ўзбекконцерт” давлат муассасасида талабалар билан учрашув бўлиб ўтди.

Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг 1-босқич талабалари билан “Ўзбекконцерт” давлат муассасасида учрашув ташкил этилди. Унда Концерт-томоша фаолиятини лицензиялаш бўлими бош мутахассиси Эшқул Ҳакимов иштирок этиб, бугунги кунда юртимизда миллий эстрада санъатини янада ривожлантириш, ёшларни қўллаб-қувватлаш ва кенг жамоатчиликка танитиш, катта саҳналарда ўз истеъдодини намоён этишлари учун катта имкониятлар яратилаётгани ҳақида фикр билдириб, талабаларни соҳага оид меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳамда Муассаса иш фаолияти билан яқиндан таништириб ўтди.

Учрашувда 2020 йил 6 январда қабул қилинган “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунда концерт-томоша фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун давлат божи ставкалари 4 баробар миқдорида камайтирилгани ҳақида маълумот берилди. Бундан ташқари ушбу қонунда IV-рейтинг гуруҳига тегишли бўлган ва таълим муассасаларида ўқиётган ҳамда биринчи маротаба лицензия олаётган талаба-ижрочиларга имтиёз берилгани, яъни талаба-ижрочилар таълим муассасасида таҳсил олиш даврида лицензия олган санасидан бошлаб, бир йил мобайнида давлат божи тўламаслиги белгилангани ҳам ёш санъаткорлар учун имтиёз эканлиги қайд этиб ўтилди.

Шунингдек, учрашувда Э.Ҳакимов 2021 йил 20 январда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг “Маданий фаолият ва маданият ташкилотлари тўғрисида”ги Қонуни ҳамда 2022 йил 2 февралдаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Маданият ва санъатни янада ривожлантириш тўғрисида”ги ПҚ-112 сонли Қарори асосида яратилган кўплаб имкониятлар хусусида ҳам сўзлаб, ёш кадрларнинг соҳадаги келгуси фаолиятида мазкур ҳужжатлар дастуриламал бўлиши лозимлигини таъкидлади.

Очиқ мулоқот тарзида ўтган мазкур учрашувда Муассаса мутахассиси талаба ёшлар томонидан берилган кўплаб саволларга ҳам жавоб берди.

"Ўзбекконцерт" давлат муассасаси Матбуот ва ахборот бўлими
@uzbekkonsert_dm

Report Page