Таклиф этилган порани олмаган ходимга 15 миллион сўм пул мукофоти берилди
Жорий йининг 21 май куни Самарқанд вилояти ИИБ раҳбарияти, шунингдек, ИИВ ЎХБ Самарқанд вилояти бўйича бўлими бошлиғи томонидан, Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ ходимлари, уларнинг ота-оналари ва оила аъзолари билан, шахсий таркиб ўртасида хизмат интизоми ва қонунийликни мустаҳкамлаш, ходимлар томонидан содир этилиши мумкин бўлган ноҳуш ҳолатларни олдини олиш тўғрисида учрашув-йиғилиши ўтказилди.
Йиғилишга таклиф этилганларга 2020-2021 йиллар давомида вилоят ички ишлар органлари ходимлари томонидан содир этилган ҳуқуқбузарлик ва жиноятлар тўғрисида маълумотлар берилиб, ходимларнинг ота-оналаридан фарзандларининг тақдирига бефарқ бўлмаслик ва уларнинг тарбиясига эътибор қаратиш лозимлиги таъкидлаб ўтилди.
Йиғилиш давомида ИИО ФМБда хизмат қилаётган, хизмат интизоми ва қонунийликни бузишга мойиллар рўйҳатига киритилган ходимлар, уларнинг оила аъзолари ҳамда раҳбарлар иштирокида огоҳлантирилди.
Шунингдек, ўз хизмат вазифаларини намунали бажараётган 10 нафар ходимларнинг ота–оналарига вилоят ИИБ раҳбарияти номидан ташаккурномалар ва қиммат баҳо совғалар топширилди.
Бундан ташқари, коррупцияга қарши курашишда фаоллик кўрсатиб, жиноятчи томонидан пора тариқасида таклиф этилган ва кейинчалик олиб келинган 2.000 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни олмасдан, уни ашёвий далиллари билан ушланишига эришиб, қонун устуворлигини таъминлаган капитан У.Саримовга вилоят ИИБ бошлиғининг буйруғи билан берилган 15.000.000 сўм миқдоридаги пул мукофоти ва унинг ота-онасиига ташаккурнома ва қиммат баҳо совғалар топширилди.
Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати