Тайинлов
Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги January 14, 2021Шерзод Ҳидоятов Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири
этиб тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармони билан Қурилиш вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган Ҳидоятов Шерзод Саиджонович Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири этиб тайинланди.
Шерзод Ҳидоятов 1980 йил 20 августда Тошкент шаҳрида туғилган, 2006 йилда Тошкент давлат техника университетини тугатган.
Бунга қадар, Ш.Ҳидоятов ўз фаолиятини бир қатор корхона ва ташкилотларда самарали бошлаб, “Tashkent city” халқаро ишбилармонлик маркази ҳудудида объектларни қуриш ва улардан фойдаланиш дирекцияси директори, таъкидланганидек бугунга қадар Қурилиш вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган.
Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги Ахборот хизмати.