Тафсир

Тафсир

@muxlisuz

Иймон келтирган ва солиҳ амалларни қилганларни, албатта, остидан анҳорлар оқиб турган жаннатларга киритармиз. Унда абадий, боқий қолурлар. Унда уларга покиза жуфтлар бор. Ва уларни қуюқ сояларга киритармиз.


Ушбу оятда зикр этилган саодатманд кишилар мазкур улуғ неъматга Аллоҳнинг фазли ила, иймонлари ва солиҳ амаллари туфайли эришадилар,

«Иймон келтирган ва солиҳ амалларни қилганларни, албатта, остидан анҳорлар оқиб турган жаннатларга киритармиз».

Ҳақиқий иймон ўз эгасини яхши амалга – Аллоҳнинг айтганида юришга бошлаши зарур. Шунинг учун Жаннат неъматларига эриштирувчи иймон ҳақида сўз кетганда, Қуръони Каримда унинг ортидан солиҳ амал ҳам зикр этилади. Бундай бахтли кишилар ҳам жаннатга шунчаки кирмайдилар, балки уларга жаннатда турли-туман Ho3-неъматлар ва ҳузур-ҳаловатлар ато этилади. Боз устига, ундай жаннатда улар абадий қоладилар.

«Унда абадий, боқий қолурлар»,

Яъни жаннат ва унинг неъматлари вақтинчалик эмас, бардавом, абадийдир. Ҳамда жаннат аҳлларига моддий ва маънавий ифлосликлардан покланган жуфтлар берилади.

«Унда уларга покиза жуфтлар бор».

Улар доимо қуюқ соя жойларда бўладилар. Ҳеч қачон офтобдан озор топмайдилар.

«Ва уларни қуюқ сояларга киритармиз»,

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам

«Жаннатда бир дарахт бор, унинг соясини улов минган одам минг йилда кесиб ўтади. Бу – абадийлик дарахтидир», деганлар.

Юқоридаги оятларда жоҳилият ва ширк асоратидан қутулиш, мушрик Ва кофирларнинг Васфи, уларнинг Душманликларидан эҳтиёт бўлиш лозимлиги тўғрисида гап кетган эди. Энди келаси оятларда мусулмонларнинг ўзлари нималар қилиши кераклиги ҳақида сўз боради. Бу эса мақсаддаги исломий жамиятни қуришда энг муҳим омилдир.

Report Page