Тафсир

Тафсир

@muxlisuz

У, осмонлару ерни олти кунда яратиб, сўнгра Аршни эгаллаган зотдир. Ерга нима кирганини ҳам, ундан нима чиққанини ҳам, осмондан нима тушганини ҳам, унга нима чиққанини ҳам биладир. У, қаерда бўлсангиз ҳам, сиз билан бирга. Аллоҳ қилаётган амалларингизни кўриб турувчидир.

(Ҳадид сураси; 4-оят)


Осмонлару ерни Аллоҳ яратгани ҳақиқат. Олти кунда яратилиши бизнинг тасаввуримиздаги кун ҳисобида эмаслиги ҳам аниқ Чунки биз ҳисоблайдиган кунлар дунё яратилганидан кейин мавжуд бўлган. Демак, холти кун Аллоҳнинг ўзидан бошқа ҳеч ким билмайдиган кунлардир.

«У осмонлару ерни олти кунда яратиб...»

Аллоҳ душанба куни уни яратди, сешанба куни буни яратди... ва чарчаб, якшанба куни дам олди, дейиш мусулмонларга мутлақо тўғри келмайди.

Шунингдек, Арш тўғрисида ҳам иймон келтирамиз-у, унинг ҳақиқатини билмаймиз. кАрш луғатда подшоҳнинг тахтидир. Лекин Аршнинг ҳақиқатини фақат Аллоҳнинг Ўзи билади.

«....сўнгра Аршни эгаллаган Зотдир».

Оятда ксўнг Аршга истивоз қилди, дейилади. кИстивоз сўзи пуғатда кўтарилиш, ўрнашиш ва эгаллаш маъноларини билдиради. Лекин Аллоҳга нисбатан бу маъноларни биз тушунгандай ҳолатда ишлатиб бўлмайди. Шунинг учун ҳам ҳамма нарсани яратгандан сўнг Аллоҳ таоло уларни Ўзининг тасарруфига олди, деб шарҳланади бу ҳолат.

«Ерга нима кирганини ҳам билади».

Ҳар лаҳзада ерга сон-саноқсиз нарсалар кириб туради, буларнинг барчасини факат Аллоҳ таолонинг Ўзигина билиши мумкин.

«ундан нима чиққанини ҳам билади».

Албатта, ердан ҳар лаҳзада сон-саноқсиз нарсалар чиқиб туради. Буларнинг ҳаммасини ҳам фақат Аллоҳ таолонинг Ўзигина билади.

«...осмондан нима тушганини ҳам унга нима чиққанини ҳам билади».

Худди шу каби, осмондан тушиб ва унга чиқиб турувчи нарсаларни ҳам фақат Аллоҳ таолонинг Ўзигина билади, бошқа ҳеч ким билмайди.

Аллоҳ таолонинг

«Y қаерда бўлсангиз ҳам, сиз билан бирга», деган сўзи «илми ва қудрати билан» деб тушунилади.

Аллоҳ таолога нисбатан жисм ҳақида сўз ҳам бўлиши мумкин эмас.

Демак, Аллоҳ таоло Ўз илми ва қудрати билан бандаларининг барчаси қаерда бўлсалар ҳам бирга бўлади.

Демак, бандалар доимо ҳушёр бўлишлари, яхши ишлар қилишга уриниб, ёмонликлардан узоқда бўлишлари лозим.


Тафсири ҳилол,

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

Report Page