Тафсир

Тафсир

@muxlisuz

Ва Аллоҳ сенга берган нарса билан охиратни излагин, бу дунёдаги Насибангни ҳам унутма, Аллоҳ сенга яхшилик қилганидек, сен ҳам яхшилик қил. Ер юзида бузғунчиликни излама. Албатта, Аллоҳ бузғунчиларни суймас», дедилар.

(Қосос сураси; 77-оят)


Аллоҳ таоло берган молу дунёга қандай муносабатда бўлиш кераклиги ушбу ояти каримада ўз аксини топган. Мусулмон банда қўлига молу дунё тушганда ўзини худди шу оятга мос тутмоғи лозим.

«Аллоҳ сенга берган нарса билан охиратни излагин.»

Мусулмон одам, аввало, Аллоҳ берган молу Дунё билан охиратни излашга интилади. Яъни молу мулкини шариатда кўрсатилган, охиратда фойда берадиган жойларга сарфлайди. Ҳаром-хариш, гуноҳ, фисқу фужур ва беҳуда ишларга сарф этмайди, Чунки беҳуда ишларга сарфланган молу Дунё бу дунёда ҳам, у дунёда ҳам фойда бермайди. Аксинча, икки дунёда ҳам зиён келтиради. Лекин мусулмон одам охиратни ўйлаб, бу дунёсини тарк қилиб, унутиб ҳам юбормайди.


«Аллоҳ сенга яхшилик қилганидек, сен ҳам яхшилик қил».

Ҳалол-пок молу дунё Аллоҳнинг бандасига берган ҳадяси ва яхшилигидиро Уша илоҳий неъматдан баҳраманд бўлган ҳар бир банда бошқа одамларга ҳам яхшилик қилиши керак. Турли сабабларга кўра ноқулай иқтисодий ҳолатга тушиб қолган биродарларига ёрдам бериши, бева-бечора, фақир-мискинларнинг ҳолидан хабар олиши, мусулмонлар манфаати йўлида хайру эҳсонлар қилиши шу жумладаги ишлар қаторига киради.

«Ер юзида бузғунчиликни излама, Албатта, Аллоҳ бузғунчиларни суймас».

Молу дунёга қувониб, унга ишониб, бузғунчиликка – фасод ишларга берилиш ҳеч тўғри келмайди. Аллоҳ бузғунчиларни хуш кўрмайди. Шунинг учун улар икки дунёда хору зор бўладилар.

Аммо молу дунё қўлига тушган одамларда диндорлик, тақво бўлмаса, ҳовлиқиб кетадилар, дарров бузғунчилик қилишга киришадилар. Қорун ҳам ўшандай нафси бузуқ, насиҳат кор қилмайдиган, молу дунё қутуртирган одамлардан эдио

У ўз қавмининг насиҳатларини қулоққа олмади.

"Тафсири Ҳилол" китобидан.

Report Page