Тафсир
@muxlisuzКуфр келтирганлар: «Унга Роббидан бир мўъжиза нозил қилинса эди», дерлар. Сен фақат огоҳлантирувчисан, холос. Ва ҳар қавмнинг ҳидоятчиси бордир. (Роъад сураси; 7-оят)
Тафсир
Атрофида қанчадан-қанча мўъжизалар туриб яна:
"Куфр келтирганлар: "Унга Роббидан бир мўъжиза нозил қилинса эди", дерлар".
Бундай талаб ҳам ажабланарли. Ҳар қадамларида Аллоҳнинг бирлигига, борлигига қанчадан-қанча далиллар турибди. Лекин улар Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга Роббидан биттагина одатдан ташқари оят-мўъжиза тушишини исташади. Бу эса Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ихтиёридаги иш эмас. Пайғамбарнинг вазифасини Роббиси:
"Сен фақат огоҳлантирувчисан, холос", деб белгилаб қўйган.
Xa, Пайғамбар кишиларни куфрнинг, исённинг ва гуноҳкорликнинг оқибатидан огоҳлантиради холос. У одамлар сўраган оят-мўъжизаларни келтиришга масъул
эмас. У ҳам бошқа пайғамбарларга ўхшаб юборилган бир Пайғамбар, холос.
"Ва ҳар қавмнинг ҳидоятчиси бордир".
Яъни ҳар бир қавмнинг ўз Пайғамбари келгандир.
"Тафсири Ҳилол" китобидан